Қайднома

Қидирув

Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси...

Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси...

  22.04.2020 15:59
  0
  331
Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси...

Англия — футбол ватани. Айнан инглизлар футболни ўйлаб топган. Улар илк футбол клуби — «Шеффилд»га асос солган. «Арсенал» бош мураббийи (ўша вақтдаги) Арсен Венгер 2014 йил 18 майида Англия Кубогидаги ғалабадан сўнг уюштирилган парадда

Шунингдек, миллионлар ўйинининг асосий қоидаларини амалга татбиқ этган. 1871 йилда Англия Кубоги деб аталган мусобақани ташкил этган. Мисол учун, Испания Кубогига 1903 йил, Италия Кубогига 1922 йил, Германия Кубогига эса 1935 йилда асос солинган. Қайд этиш жоиз, Англия футбол лигаси (EFL) 1888 йилда ташкил этилган.

«Уондерерс» — Англия Кубогининг илк соҳиби. Мазкур мусобақа ташкил этилгунга қадар «Уондерерс» фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этган. Лондон клуби кубокдаги ғалабасидан 16 йил ўтиб тарқалиб кетади. Аммо бунгача жамоа Англия Кубогида яна 4 марта ғолиб чиқади. 2009 йилда эса «Уондерерс» ҳаваскор жамоа сифатида яна дунё юзини кўрди.

«Уондерерс» жамоаси, 1863 йил

Фото: Google Images

Айни дамдаги Англия Кубогининг соврини мусобақа тарихидаги тўртинчиси ҳисобланади. Биринчи соврин 1895 йилда Бирмингҳэмдаги оёқ кийимлар дўконидан ўғирлаб кетилади. Кубок ўша вақтда маҳаллий «Астон Вилла» клубига тегишли эди. Шундан сўнг ушбу кубокни ҳеч ким кўрмаган. Ўғри ҳам топилмаган. Инглиз футболи раҳбарияти эса бу «қилмиши» сабаб «Астон Вилла»ни 25 фунт миқдорида жаримага тортган. Ушбу жарима пули эвазига янги кубок ясаттирилган. Кубок йўқолганига қарийб 60 йил бўлган бир вақтда ўғри катта саҳнага чиқди. У кубокдан сохта тангалар ясашда фойдаланилганини маълум қилди.

«Астон Вилла» жамоаси, 1895 йил

Фото: Google Images

2001/02 йилги мавсум ғолибига қадар ҳеч бир клубга маблағ кўринишида мукофот пули берилмаган. Ҳозир эса клублар Англия Кубогидан ўз улушларини олади. Англия Кубогининг амалдаги ғолиби — «Манчестер Сити». «Шаҳарликлар» ушбу мусобақада 6 марта ғолиб чиққан. Лондоннинг «Арсенал»и эса бу борада етакчи — 13 та соврин. «Манчестер Юнайтед» бўлса, Англия Кубоги совринини 12 бор боши узра баланд кўтарган. Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» ҳисобида эса 8 та ғалаба мавжуд. «Шпорлар» сўнгги бор ушбу совринни 1990/91 йилги мавсумда қўлга киритган.

Англия Кубогининг амалдаги ғолиби — «Манчестер Сити»

Фото: Getty Images

Мусобақа ташкил этилганидан кейин у секин-аста ўз мавқейини йўқотиб борди. Жамоалар ушбу мусобақага асосий мақсад сифатида қарамай ҳам қўйди. Клублар унда асосан иккинчи таркибини ўйнатишга ўрганиб қолди. Бунинг боиси эса Англия чемпионатининг ўзи эди. Боиси чемпионат баҳслари мухлисларни кўпроқ ўзига жалб этарди. Аммо шу билан бир қаторда айни дамда Англия Кубогини қўлга киритиш ҳар қандай жамоа учун жуда ёқимли.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz