Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Зайнутдинов: «Ростов»га ўтганимга ачинмайман»

Бахтиёр Зайнутдинов: «Ростов»га ўтганимга ачинмайман»

  25.04.2020 11:11
  0
  517
Бахтиёр Зайнутдинов: «Ростов»га ўтганимга ачинмайман»

Жорий мавсумда «Ростов»нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин олган Бахтиёр Зайнутдинов Vesti.kz таснифига кўра Қозоғистоннинг 2019 йилдаги энг яхши спортчиси унвонига лойиқ топилди. Ана шу муваффақиятлар боис, нашр мухбири мамлакатнинг етакчи футболчисидан эксклюзив интервью олиш мақсадида у истиқомат қилаётган Дон соҳилига йўл олди.

Таъкидлаш жоизки, Исломбек Куатнинг РПЛдаги уй дебютига гувоҳ бўлиш учун Оренбургга уюштирилган сафардан кейин Ростовда бутунлай ўзга оламга келиб қолгандек бўлдик. «Бу шаҳар яқинда ЖЧ мезбонлигини аъло даражада уддалай олганини нафақат у ердаги инфратузилма (аэропорт, стадион, йўллар), балки маҳаллий аҳолининг кайфиятида ҳам яққол акс этиб туради. Ростовликларнинг дунёни ҳис этишлари қандайдир воқеага боғлиқ эмас , улар доимо самимийлар» деганди Бахтиёр суҳбатимиз сўнггида.

«Ростов» - ЦСКА  учрашуви бўлиб ўтган 9, март санасида табиат ҳам майдон эгаларини қўллаб,қувватлагандек серқуёш об,ҳавони совға қилган, стадионга туташ кўчаларда 2-3 км.ли мухлислар армиясини кўриш мумкин эди. Воршилов кўприги орқали сервиқор Доннинг гўзаллигидан илҳом олган ҳолда «Ростов,Арена»га ташриф буюриш эса аллақачон анъана мақомига кўтарилганди.

Кутилганидек, совринли ўринларга даъвогарлик қилаётган жамоалар ўртасидаги учрашув ўта кескин ва муросасиз тарзда кечди. Қаҳрамонимиз билан бафуржа суҳбатлашиш мақсадида Бахтиёр билан ўйиндан кейинги кунда шаҳарнинг марказий паркларидан бирида учрашдик. Табиийки, асосий рақибларнинг биридан 3 очкони тортиб олингани унинг кайфиятини кўтарган бўлсада, ўйиндан кўнгли тўлмаганини яшириб ўтирмади:

- Рақибларимиз 2та қизил карточка олишди. Очиғи, биз уларни «янчиб» ташлашимиз керак эди. Биз эса 77, дақиқада ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, 3:2. Бу қалтис ҳисоб билан мухлисларимиз ва мураббий асабларини адо қилдик. Хайриятки, бахтимизга Песьяков ишончли ўйнаб, ғалабани сақлаб қолди. Ўйиндан кейин унга миннатдорчилик билдирдик.

- Бундай ҳаяжонли беллашувлардан кейин яқинларинг қандай муносабат билдиришади?

- Улар муваффақиятда ҳам, омадсизликда ҳам, доимо қўллаб,қувватлашади.

- «Спартак»ка қарши баҳсдаги дублдан кейин қанча «смс»лар олдинг?

- Жуда кўп, айниқса, Қозоғистондан. «Тараз» ва «Остона» мухлислари табрикладилар.

- Ростовда ўзингни қандай ҳис этяпсан, айнан шаҳар муҳитида?

- Ростини айтсам, шаҳар менга Таразни эслатади. Жануб иқлими, кўп миллатли аҳоли. Ўзимни худди уйдагидек сезаман ва албатта, мухлислар. Кеча ўзинг кўрдингку, трибуналарда бирорта бўш ўрин қолмаганди (40000 мухлис, жорий мавсум рекорди), ажойиб атмосфера.

Парк унчалик гавжум эмас. Лекин шу шароитда ҳам Зайнутдиновни танишяпти, «Ростов» мухлиси биргаликда суратга тушишни илтимос қилди, Бахтиёр рад этмади. Кўнгилчан йигит.

- Бахининг ўйинига нима дейсиз? , сўрадим мухлисдан.

- Ўйинга гап йўқ, ҳаммаси жуда зўр бўлди.

- Унинг қайси фазилати сизга кўпроқ ёқади? Ўзидан сўрасам, устун жиҳатим йўқ, деди.

- Менга унинг олдинги чизиқдаги ҳаракатлари ёқади.

- Кеча ҳақиқий ҳаёт,мамот жанги бўлдими?

- Ҳа, жуда ажойиб! Муҳими, Серёга хатога йўл қўймади («Ростов» дарвозабони Сергей Песьяков)

Шу пайт Бахтиёр шаҳар сайрига таклиф этди. Суҳбатни йўл,йўлакай давом эттирдик.

- Жорий мавсумда жамоа ўзгача услубда тўп сурмоқда, сен ҳам қанотга яқинроқ ерда ўйнаяпсан. Бу сен учун қулайроқми?

- Қулайроқ позицияга ўтдим дейишга асос йўқ. Шунчаки, аввалги мавсумда жамоа 5та ҳимоячи билан ўйнарди. Энди 4,3,3 схемасига ўтдик. Мураббий кўрсатмасига кўра, қанотда тўп суряпман.

- Демак, сенинг рақобатчинг Ионов эканда?

- Олдинги чизиқдагилар доимо ўрин алмашиб турамиз. Марказий ярим ҳимоячи ҳам қанотга ўтиши мумкин. Шу сабабли, ҳужумкор чизиқдагилар, менинг рақобатчиларим.

- ЦСКАга қарши ўйинда Роман Ерёменко чуқур таассурот қолдирди. У сен билан ўйнаётган футболчиларнинг энг зўрими?

- Ҳайратга лойиқ футболчи. Унинг фунтларини тушуниш қийин, ёнма,ён тўп суриш эса лаззатнинг ўзи!

- Бироқ кеча пенальтини голга айлантира олмади. Бунақа омадсизликлар кўп эмасдир?

- Ҳа, лекин охирги ўйинларда 2 ,3 марта пенальтилардан фойдалана олмадик. «Спартак» дарвозасини Ивелин забт этолмаганди. Ҳечқиси йўқ, муҳими, ЦСКАни енгдик.

- Сен ҳам омадингни синаб кўриш истагини билдирдингми?

- Бизда бу вазифа Ерёменко ва Поповга топширилган.

- Дейлик, Россия Кубоги мусобақасида пенальтилар сериясидан фойдаланиш зарурати юзага келди...

- Агар серияда бўлса, гап,сўзга ўрин йўқ, доим тайёрман.

- Терма жамоамизнинг пенальти ижрочисини эслатиб қўйсанг...

- Очиғи, мен ҳам билмайман. Бу имкониятни бизга беришмайди (кулади)

- «Ростов», умуман, РПЛ вакилларидан қайси футболчиларни алоҳида эътироф этган бўлардинг?

- Жамоамиздаги Попов, Ерёменко, Шомуродовлар , топ,ўйинчилар. Ҳозир жамоамизда ҳужумкор ўйин кўрсатадиган савияли ўйинчилар жамланган.

- ЦСКАга қарши ўйин борасида Карпин ўз муносабатини билдирдими?

- ўйиндан кейинги кун одатда тикланиш машғулотлари, массаж билан ўтади. Эртага назарий машғулотлар куни. Шунда ўйин муҳокамаси ҳам бўлади. Ўйлашимча, эшитадиганимизни эшитсак керак. Чунки жуда ёмон ўйнадик.

- Шаҳар жуда хушманзара экан, бу ер сенга ёқяптими?

- Ҳа, ҳаммаси худди Тараздагидек. Ҳатто қази ейиш имконияти ҳам бор. Тўғри, уни қозоқлар эмас, кавказликлар тайёрлашади. Лекин жуда мазали, уйда тайёрланган. Яъни, қўлбола тансиқ таом.

- Элдор Шомуродовга бағишланган интервьюда ёзилишича, у «Олмос» бозорига тушликка бораркан. Сен ҳам у ерга борганмисан?

- Ҳа. У шунчаки, оддий бозор. У ерда хонаки таомлар, масалан, мазали манти тайёрлашади. Россияда бунақанги мазали шарқ таомларига дуч келиш қийин.

- Қариндошларинг ҳам у,бу жўнатиб туришадими?

- Ўзим 3 марта уйга бориб келдим. Ҳар сафар ўзим билан қази олиб келдим.

- Жамоадошларингга ҳам совға олиб келдингми?

- Қозоғистон шоколодидан олиб келгандим, йиғин пайтида меҳмон қилдим. Айтишларича, кофе билан мазали, лекин ўзи аччиқ эмиш. Қази эса кимгадир ёқди, кимгадир - йўқ.

- Олис юртлардан келган жамоадошларинг от гўшти хусусида қандай фикрдалар?

- Асосан, уларга маъқул бўлмади. Тўнғиз гўштини ейишади, от гўшти эса азобнинг ўзи.

- Ростовда қайси футболчи сенга биринчи бўлиб пешвоз чиқди?

- Шомуродов билан илк учрашувдаёқ апоқ,чапоқ бўлиб кетдик.

- Бу тушунарли, тилингиз, маданиятингиз яқин.

- Аввалги йиғинда Байрамян билан битта хонада яшадик. Жуда қувноқ йигит, арманиларни биласизку, улар бор жойда доимо мусиқа, рақс.

- Байрамяннинг айтишича, сени қандайдир сериални томоша қилишга ундаган экан.

- Тўғри, «Спартак» Йиғин пайтида кўрдик. Умуман, жамоамиз жуда аҳил. Бир нечта юлдузларимиз бўлишига қарамасдан, ҳаммаси оддий йигитлар. Маҳаллий ва хорижийларга ажратиш йўқ.

- Кундалик ҳаётда кўникишинг қийин бўлган жиҳатлар ҳам бўлдими?

- Йўқ, ҳаммаси рисоладагидек ўтди. Фақат маҳаллий футболга кўникиш бир оз қийинчилик туғдирди. Бу ерда тезлик юқори, жисмоний ҳолат, кураш савияси, қарорлар қабул қилиш ҳам. Қўшимчасига, ўйинчиларнинг савияси ҳам Қозоғистон чемпионати вакилларидан кескин фарқ қилади. Аввалига жисмоний тайёргарлик ва фикрлаш тезлиги менга бир оз панд берди. Аммо вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди.

- Болалик йилларинг ҳақида маълумот берсанг ва нима сабаб футболни танладинг?

- Акам «Тараз»да 3, дарвозабон эди, отам футболни ёқтиради. Стадионга «Тараз» - чемпион!» деб ёзилган плакат билан борганимиз ёдимда. Янглишмасам, бу 2004 йилда бўлганди. Ўша йили «Тараз» Қозоғистон Кубогини қўлга киритганди.

- Ўша даврда «кумир»ларинг кимлар эди? Айнан «Тараз» футболчиларидан.

- Кренделев, Елеусинов, Мирзабаев, Мазаев каби футболчиларни эслайман. Улар шаҳримизнинг номдор ўйинчилари эдилар.

- Футбол сен учун касб бўлиб қолишини қачон фаҳмладинг?

- Болалигимдан орзу қилганман, таркибдаги ўйинчиларни кузатар ва ўзимни улар ўрнида тасаввур қилардим. Қолаверса, қариндошимиз Азиз Анорметов «Тараз»да тўп сурарди. У бизга футболкаларни совға қилар, биз жуда бахтиёр эдик.

- «Қайрат» академиясининг собиқ раҳбари Павел Черепанов сени 16,17 ёшли пайтингда қабул қилиш истагида бўлганлиги, лекин жароҳат бунга халал берганлигини айтганди...

- Ҳа, 4 йил аввал Гранаткин Хотира турнирида жароҳат олгандим. Ундан фориғ бўлиш анча қийин кечганди. «Тараз» ўринбосарларидаги йигитлар жарроҳлик операцияси учун 350000 танга пул тўплашганди. Мураббийлар ҳам баҳоли,қудрат ёрдам беришган. Кўмаклашганлар рўйхати уйимда турган. Операция амалга оширилди. Бироқ ундан кейин қизиқиш ғойиб бўлди. Шу боис, ўртада танаффус юзага келганди.

- Жамоадошларингга пулларини қайтариб бердингми?

- Қайтардим, аммо улар олишмади, мавриди келганда маишат уюштиришимни айтишди. Кейин бутун жамоани уйга таклиф этганим ёдимда: палов, мева,чева, ширинликлар дегандек...

- «Қайрат»дан таклиф бўлдими?

- Ҳа, лекин асосий таркибга эмас, академияга.

- Черепанов билан мулоқотда бўлдингми?

- Ҳа, у инсонни жуда ҳурмат қиламан.

- У ота,онанг билан суҳбатлашдими?

- Ҳа, улар жуда яхши танишлар.

- Муваффақиятли мавсумдан кейин «Астана» ўзига чорлади. «Қайрат» ҳам харидор бўлдими?

- Ҳа, «Қайрат»дан ташқари, «Иртиш» ҳам қизиқиш билдирганди. Ваниантлар анчагина эди. Бироқ мен «Астана»ни танладим. Григорий Константинович Бабаяннинг қўнғироғи мен учун бурилиш нуқтаси бўлди. «Астана» нима бўлганда ҳам, «Астана» Аввалига бир оз чўчидим, кейин ўтишга қарор қилдим.

- Хуллас, «Астана» таркибида мавсумни кўнгилдагидек ўтказдинг. Агентинг Евгений Новиковнинг айтишича, «Ростов» вакиллари сени кузатиш мақсадида «Астана» - «Ренн» учрашувига келишган экан.

- Агар агентим айтган бўлса, демак, шундай бўлган. (кулади) Аммо мен бундан бехабар эдим, ортиқча ҳаяжонмаслигим учун агентим менга айтмаганди.

- Бахтиёр, энди айтчи, «Ростов»га ўтишингнинг асосий сабаби нима? Сен ёш ўйинчисан, асосий таркибдасан, олтин медал ва еврокубоклар йўлланмаси нақд. Боз устига, ўз контрактингни мустақил харид қилишга ҳам рози бўлдинг.

- Нимадан қўрқишим керак? Менимча, ҳар бир футболчи юқорироқ савияда ўйнашни орзу қилади. Қозоғистонга истаган пайтда қайтишим мумкин. Мен «Ростов»га ўтишни хоҳладим, бунга сира ачинмайман.

- Контракт харидига қанча сарфладинг?

- Бу ҳақда интернетда ёзишгандек бўлувди, 100000 доллар.

- Маошинг эса пасайиб кетди, тўғрими?

- Ҳа, тўғри. «Астана»да «Ростов»дагидан 3 баравар кўпроқ ваъда қилишганди. Аммо мен учун муҳими пул эмас. Мен футболчи сифатида ўсишни истайман.

- Исломхон билан боғланиб турасанми?

- Ҳа, албатта.

- Сен уни «Зенит»да кутганмидинг ёки «Ал,Айн»да?

- Худо хоҳласа, тез орада уни шу ерда - Россияда кўрамиз.

- Бу сенинг маълумотингми ёки шунчаки умид қиляпсанми?

- Ҳеч нарсани билмайман. Шунчаки умидворман. «Зенит»да рисоладагидек ўйнай олишига 100 % ишонаман.

- Қозоғистон терма жамоасининг Евро,2020 саралашидаги иштирокига қандай баҳо берасан?

- Бу борада Шотландияга қарши баҳс ёдимга тушади, ажойиб ўйин бўлганди. Кейин Россияга қарши негадир ўйнай олмадик. Нима бўлганда ҳам, тарихга кириш учун гуруҳдан чиқишни истагандик.

- Гуруҳдан чиқиш? Бунинг иложи борми?

- Албатта! Иложи йўқ дейиш , нотўғри, ўзига ишонмаслик эса - ёмон.

- ЕМЛнинг қуръаси хусусида нима дея оласан?

- Гуруҳдаги жамоалар савияси деярли бир хил. Лекин Албанияни фаворит дейиш мумкин. Унинг таркиби кучлироқ, ўйинчилари Европада тўп сурадилар.

- Аста,секин терма жамоа етакчиларидан бирига айланаётганингни сезяпсанми?

- Етакчи дейишга ҳали эрта. Жамоадошларим ёрдам беришмоқда, қўллаб,қувватлашмоқда. Босқичма-босқич ўсишимиз аниқ. Фақат бунга вақт керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz