Қайднома

Қидирув

Европанинг энг сара снайпери

Европанинг энг сара снайпери

  30.04.2020 08:10
  0
  498
Европанинг энг сара снайпери

Жорий мавсумда қайд этилган натижаларга кўра, «Лацио» ҳамда Италия терма жамоасининг ҳужумчиси Чиро Иммобиле «Олтин бутса» совринига асосий даъвогар бўлиб турибди. Европа спорт нашрлари ассоциацияси томонидан таъсис этилган нуфузли соврин айнан италиялик мерганга насиб этиши эҳтимоли жуда катта. Халқаро уюшма аъзоси бўлган «Спорт,Экспресс» нашрининг қуйидаги материали Месси, Роналду ва Левандовскидек моҳирларга етакчи бўлиб турган тўпурар ҳақида.

Энг самарали.

Барча қитъалардаги каби «Кўҳна қитъа» футболи ҳам режалаштирилмаган таътилга йўл олишга мажбур бўлди. Унинг қанчага чўзилиши, мавсумнинг қолган учрашувлари якунига етиш,етмаслигини ҳеч ким билмайди. Айни паллада пешқадамлик Чиро Иммобиледа, норвегиялик вундеркинд Эрлинг Холландга эса «Олтин бутса» танловининг қоидаси тўсқинлик қилади. Қишда Дортмунднинг «Боруссия»си сафида урган голлари унга юқори балларни тақдим этсада, Австрия чемпионатидаги голлари паст коэффициентда ҳисобланади.

Самарали зарбаларнинг умумий сони бўйича устунлик италиялик тўпурар томонида. Гарчи Чиро бир қатор фазилатлар бобида рақобатчилардан кўра пастроқ кўрсаткичларга эга бўлса ҳам. Масалан, Мбаппедаги қувват ва тезлик унда йўқ. Техник маҳорати ҳам ҳайратланарли даражада эмас. Аммо самарадорлик бобида ҳаммадан олдинда. Унинг ўртача маҳсулдорлиги 1дан юқори ( 26 ўйинда 27 гол). Қизиғи шундаки, фахрий ҳужумчининг юксак парвози гўё жамоа муваффақиятини такрорлаётгандек , клуб рекордини янгилаган «Лацио» 25, сентябрдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, асосий рақобатчи бўлмиш «Ювентус»ни ишончли тарзда (3:1) маҳв этганидан кейин мағлубиятсиз серия ўйинлари сони 21тага етди. Энди жамоа етакчидан атиги 1 очкога ортда қолмоқда.

Қадрдон жамоа, қадрдон мураббий.

Футболчи учун қатъий шаблонга айланиб улгурган, гол унинг эмас, бутун жамоа ўйинининг маҳсули эканлигини тасдиқловчи эътироф Иммобиле учун айнан ҳозир ўта долзарб мавзу. Ҳужумчи учун парвознинг бошланғич босқичи бўлган 2011/12 йиллар мавсумида у «В» сериясида «Пескара»га 28та гол совға қилганди. Кейин элитада «Торино» либосида сермаҳсул фаолиятни давом эттирди. Аммо хориждаги 2 уриниши омадсиз якунланди. Аввалига Чиро Дортмунднинг «Боруссия»сида ўз ўрнини тоа олмай, бунинг учун мураккаб вазият ва Томас Тухел айблаганди. «Севилья»да Унаи Эмери етарли даражада ишонч билдирмаганлигидан норози бўлди.

Римда ҳужумчи Германия ва Испанияда ўзи учун армон бўлиб қолган барча қулайликларга эга бўлди. «Лацио» тизгинини вақтинчалик мураббий сифатида ўз қўлига олган, лекин қисқа вақт ичида Италия футболининг малакали мутахассислари сафига кўтарилган Симоне Инзаги Чиродаги юзага чиқмай келаётган улкан салоҳиятни қайтадан кашф этди. 2016 йилнинг апрелида мутасаддилар ёшлар жамоасини бошқараётган мураббийни истеъфога чиқарилган Стефано Пиоли ўрнига бош жамоага таклиф этишди. Бош мураббий вазифасини вақтинча адо этган Симоне мавсум охирида ўз ўрнини афсонавий Марсело Бьелсага бўшатиб берди. Бироқ тез орада аргентиналик мутахассис Клаудио Лотито билан жанжаллашиб қолгач, президент Инзагини бош мураббий лавозимига қайтарганди. Қисқаси, таътилда дам олиш билан «Салернитана»ни бошқариш тадорикини кўраётган ёш мураббий 9, июль санасида «Лацио»ни қабул қилди. 27, июлда эса римликлар 8,5 млн. эвазига Иммобилени «Севилья»дан харид қилишди. Ҳужумчи бунга жавобан тўлиқ бўлмаган 4 мавсумда «Бургутлар» сафида 116та гол урди.

Юлдузга мос тизим.

«Севилья»даги омадсизликдан кейин Чиронинг иқтидори шубҳа остида қолганди, яна бир дебютант , Луис Альбертони эса ҳеч ким «Интер»га сотиб юборилган Кандрева ўрнини боса олишига ишонмади. Аммо Инзагининг «Бургутлар»га сингдирмоқчи бўлган ўйин услуби аввалига тушунарсиз туюлган бўлсада, «теша тегмаган» ғоялари чинакам кашфиётга айланди. Ҳатто учрашув жараёнида ҳам Симоне ўз изланишларини тўхтатмади, турли схемаларни синовдан ўтказди, барча шогирдларига имконият беришдан чўчимади. Натижада «Бургутлар»нинг ёрқин парвозини таъминлаётган 3,5,1,1 (3,5,2) тактик схемаси асосий қурол мақомини олди.

Ижодий изланишлар даврида фақат Иммобилега бўлган муносабат ўзгаришсиз қолди, у илк кунлардан бошлаб мураббийнинг ёқимтойига айланган бўлса, ҳозир ҳам шу мақомда қолмоқда. Тўғри, ҳамкорликнинг ортда қолган даврида устоз ва шогирд ўртасида қора мушук оралаган воқеа ҳам юз берди. Ўйиндан жуда барвақт захирага олинган ҳужумчи мураббий қароридан норози эканлигини очиқ,ойдин намойиш этган ва бунинг учун жиддий танқидлар бўронига дуч келганди. Шу боис, тез орада нафақат Инзаги, балки бутун жамоадан ортиқча жиззакилиги учун расман узр сўрашга мажбур бўлганди:

«Баъзан кучли босим остида номаъқул ишларни амалга оширамиз. Мен ўз қилмишим учун барча жамоадошларим ва мураббийдан кечирим сўрайман. Хатолардан ҳеч ким кафолатланган эмас. Муҳими, улардан тўғри хулоса чиқаришда».

Шогирдининг ўз вақтида билдирган самимий узрини қабул қилган мураббий ўша кўнгилсиз воқеани тезда унутди ва аввалгидек илиқ муносабатини давом эттирди. Бундан руҳланган Чиро ўзаро яқинлик бунданда зиёда бўлганлигини эътироф этиб, голлардан бирини айнан Инзаги билан биргаликда нишонлади. Устоз эса ўз навбатида шогирдидан фойдали маслаҳатлари ва ҳақли мақтовларини аямаяпти. Жумладан, Чирони Сенад Лулич ва Марко Паролодан кейин жамоанинг 3, сардори сифатида эътироф этди. Суюкли шогирдига аталган юксак баҳоларни Инзаги фақат расмий тадбирлар чоғида эълон қилиши эса Иммобилени бутун жаҳон танишига бўлган интилишдир.

Энг асосийси, Инзагининг ўйин услуби снайпер шогирдининг ФИКини оширишга хизмат қилмоқда.

Маълумки, Чиро рақиб дарвозаси яқинида самарали тўп суради, тўғри қарорни тез топади ва зарбани айни вақтида амалга оширади. Сергей Милинкович,Савич, Карлос Корреа, Фелипе Кайседо ва Луис Альбертодек иқтидор соҳиблари эса уни ўз вақтида тўп билан таъминлашмоқда.

Луис Альбертонинг 12та самарали узатма билан «А» сериясида етакчилик қилаётгани ҳам бежиз эмас. У билан қадрдон дўстга айланган Чиронинг айтишича, Луис уни рафиқасидан ҳам яхшироқ тушунар экан. Лекин жамоа аъзоларини ҳаммадан кўра Симоне яхши билади, албатта. Клуб президентининг ёзги трансфер мавсумига оид саволига у асосий эътиборини ўйин сифатини оширишга қаратишини маълум қилганлиги ҳам ҳозирги таркибдан мамнун эканлигини англатади. Айнан шу ижодий ёндашув туфайли қитъанинг энг сара снайпери «Лацио»да кашф этилди. Чиро , жамоавий ўйиннинг энг етук намунаси. Унга ўхшаган футболчилар футбол ривожига якка тартибдаги ноёб иқтидор соҳибларидан кўра кўпроқ манфаат келтирадилар.

Рейтинг баллари қай тариқа ҳисобланади?

«Олтин бутса» соҳибини аниқлаб берадиган кўрсаткич ҳужумчининг мавсум давомида урган голлари сонини чемпионат коэффициентига кўпайтириш орқали шаклланади. Коэфициент ҳар қайси чемпионатнинг УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб белгиланади. Рейтингда дастлабки 5та ўринни банд этган мамлакатлар (Англия, Испания, Германия, Италия, Франция) биринчиликлари коэфициенти 2га, 6,дан 22,ўрингача бўлган чемпионатларники 1,5га тенг.

Тўпурар.         Жамоа.       Чемпионат.      Голлар.   Коэффициент.    Балл.

Иммобиле.     «Лацио»         Италия.              27                 2                    54

Левандовски  «Бавария»     Германия.           25                 2                    50

Холанд           «Зальцбург»  Австрия.             16                1,5                  24

Холанд          «Боруссия,Д» Германия.             9                 2                    18

Роналду          «Ювентус»     Италия.              21                 2                    42

Вернер           «РБ Лейпциг» Германия.          21                 2                    42

Варди               «Лестер»          Англия.           19                 2                    38

Месси             «Барселона»    Испания.           19                 2                    38

Мбаппе                «ПСЖ»       Франция.           18                 2                    36

Бен Йеддер      «Монако»      Франция.            18                 2                    36

Обамеянг          «Арсенал»       Англия.            17                 2                    34

Лукаку                 «Интер»        Италия.             17                 2                    34

Охирги йилларда «Олтин бутса» совринига сазовор бўлган тўпурарлар.

Лионель Месси 6 марта (2009/10, 2011/12, 2012/13, 2016/17, 2017/18, 2018/19)

Криштиану Роналду 4 марта (2007/08, 2010,11, 2013/14, 2014/15)

Диего Форлан (2008/09)

Луис Суарес (2013/14)

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz