Қайднома

Қидирув

«Арсенал»даги «Аср иқтидори»

«Арсенал»даги «Аср иқтидори»

  01.05.2020 14:21
  0
  531
«Арсенал»даги «Аср иқтидори»

Очиғини айтганда, Лондоннинг «Арсенал»и бу мавсумда ҳам АПЛда жиддийроқ натижа эриша олмаса керак. «Жиддийроқ» ибораси остида чемпионлик унвони ёки медаллардан бирини эмас, кўпчилик жамоалар учун ардоқли бўлиб қолган ЕЧЛ йўлланмасини назарда тутяпмиз. Ваҳоланки, вазият шундай экан, бу ёғига «Тўпчилар» келажак ҳақида дурустроқ бош қотиришларига тўғри келади. Қуйидаги материал лондонликларга порлоқ келажак умидини бахш этаётган иқтидорли ёшлардан бири, 18 ёшли Габриэл Мартинелли ҳақида.

 Ҳозирги шарт,шароит ва ўзаро муносабатлардан келиб чиқадиган бўлсак, «Арсенал» яна ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса ҳам, раҳбарият Микель Артетага ишонч билдиришда давом этади. Афтидан, мутассаддилар бу борада соғлом фикрга таянган ҳолда жамоанинг бугунги ҳолати ноябрь ойида истеъфога чиқарилган Унаи Эмери фаолиятининг оқибати эканлигини тушунишгандек. Артета ўтмишдоши шакллантирган таркиб билан имкон даражасида ишлади. Энди ёш мутахассисдан шогирдларининг келажагига ойдинлик киритиш талаб этилади. Лекин таркибда ҳеч бўлмаганда яқин 1 , 2 мавсум бемалол тўп суриши кафолатланган ўйинчилар ҳам йўқ эмас.

Шундай футболчилардан бири , асли келиб чиқиши италиялик бўлган бразилиялик ҳужумчи Габриэл Мартинелли Лондонликлар 18 ёшли иқтидор соҳибидан юксак парвозни кутишмоқда. «Тўпчилар»нинг бугунги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Артета жамоанинг бўлажак юлдузларига имконият бермоқда. Улар орасида Мартинелли ҳам бор, албатта. Габриэл жамоадаги ана шу ўзига хос «ўтиш даври»дан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Янги муҳитга мослашиб олиши, жамоада ўз ўрнини топишида мураббий бераётган ўйин амалиёти айни муддао бўлмоқда. Мартинелли ўзига берилган ҳар бир имкониятни зое кеткизмаслигига ҳозирнинг ўзида ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Габриэл Мартинелли 2001 йилнинг июнида Бразилиянинг Гуарульюс шаҳрида дунёга келди. Спорт оламига футзалчи мақомида кириб келди. У «Коринтианс» мактабида таҳсил олди. Бироқ тез орада катта футбол билан шуғулланишга қарор қилди ва «Итуано» клубига йўл олди. Янги жамоада Габриэл нафақат маҳаллий, балки хорижий скаутлар эътиборини ҳам ўзига қарата олди.

«Итуано» ва «МЮ» ўртасидаги қизғин алоқалар туфайли бир неча бор Англияда бўлиб, «Қизил иблислар» тарбияланувчилари билан ҳамкорликда шуғулланди. Бироқ якунда манчестерликлар умидли футболчининг трансфери борасида оғиз очишмади. Шунингдек, Мартинеллига «Кўҳна қитъа»нинг бошқа бир гранди , «Барселона» ҳам қизиқиш билдирди. Таажжубки, каталонияликлардан ҳам таклиф бўлмади. Натижада Габриэл ортга қайтишга мажбур бўлди. Лекин Европа сафари беҳуда кетмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Барселона»даги тенгдошларим билан ишлаган даврим ҳаётимдаги энг ёрқин воқеалардан бири бўлди. Тарбияланувчиларга юксак талабчанлик билан ёндашадиган дунёнинг энг йирик клубларидан бирида шуғулланиш жуда мароқли эди. У ерда кўрганларим мени кун сайин тараққий этишга, майдондаги ҳар бир ҳаракатни техник ва тактик жиҳатдан сифатли бажаришга ундайди» деганди Мартинелли. Шунингдек, бўлажак футболчи бразилиялик журналистларга ҳозирча Европа футболига тайёр эмаслигини маълум қилганди. Шу сабабли Габриэл Мартинелли 6 млн. фунт эвазига «Арсенал» сафига ўтди, деган хабар кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.

2019 йилнинг июлида Англияга йўл олган 11, августда «Тўпчилар» сафидаги дебютини нишонлади. У АПЛ доирасидаги «Ньюкасл»га қарши учрашувнинг 84, дақиқасида Генрих Мхитарян ўрнини эгаллади. Аммо шундан кейин футболчи маҳаллий муҳит ва инглиз футболига мослашиш учун қисқа танаффус олишга мажбур бўлди.

Британиялик касбдошларимиз Жанубий Америка вакилининг кенг имкониятлар соҳиби эканлигини дебют ўйиндан кейиноқ эътироф этишганди. Габриэлнинг ўйин услуби марказий ҳужумчига хос бўлсада, ҳар икки қанотда ҳам самарали ўйнай олади. Чунки иккала оёғи ҳам ишчи оёқлар сирасидан. Мана шу сабабларга кўра, яна 1 , 2 йилдан кейин унинг қайси позицияда тўп суришини  айтиш қийин.

Ўзининг бошланғич таркибдаги дастлабки ўйинини ҳам Мартинелли Унаи Эмери даврида ўтказди. 24, август оқшомида Лига Кубоги доирасидаги «Ноттингем Форест»га қарши беллашувда ёш ҳужумчи ўта фаоллиги билан ажралиб турди, дарвоза томон 5та (2таси аниқ) зарба йўллади. Жарима майдончаси ичида 7 марта тўпни эгаллаб олди. Ана шу саъй,ҳаракатлар эвазига ёш ҳужумчи ўйинни дубль билан якунлади.

Шу беллашувдан кейин Габриэл Британия матбуотидан илк марта юксак баҳо олди. «Арсенал» мухлислари эса ёш  иқтидор соҳибига кўпроқ имконият берилишини талаб қила бошладилар.

3, октябрь санасида Мартинелли ЕЛнинг 2, турида «Стандард»га қарши бошланғич таркибда майдонга тушиб, еврокубок мусобақаларида дебютини нишонлади. Халқаро аренадаги дастлабки тақдимот ёш ҳужумчи учун ғоят муваффақиятли бўлди: 16, дақиқага қадар дублни расмийлаштирган Габриэл ўйин давомида 12 марта жарима майдончаси ичида тўпга эгалик қилиб, 6 марта зарба йўллади. Лекин чинакам мақтовларга октябрнинг охирларида, Англия Лига Кубоги мусобақасида «Ливерпуль»га қарши майдонга тушганида сазовор бўлди. Хоккейча (5:5) ҳисоб билан ниҳоясига етган беллашувда ҳам навқирон тўпурар 2 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашув якунида «Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп Мартинеллининг маҳоратидан ҳайратда эканлигини таъкидлаб, уни асрнинг энг ноёб иқтидори сифатида эътироф этди!

Фақат Эмерининг истеъфосидан кейин Габриэл ниҳоят АПЛда илк бора бошланғич таркибда майдонга тушиш имкониятига эга бўлди. Бразилиялик мерган учун навбатдаги тарихий воқеа 9, декабрь куни «Вест Хэм» майдонидаги Лондон дербисида юз берди. Бу беллашувда ҳам Габриэл ўз анъанасини бузмади ва 60, дақиқадаги аниқ зарбаси билан жамоа ғалабасини таъминлади.

Жорий мавсумда Габриэл Мартинелли «Арсенал» учун барча мусобақаларда 10та гол уриб, бу борада жамоа тарихидаги 2, натижани қайд этди. Ундан аввал франциялик афсона Николя Анелька дебют мавсумида шундай сермаҳсулликни намойиш этган ва кейинчалик қитъанинг номдор жамоалари , «Реал», «ПСЖ», «Ливерпуль», «Ман.Сити», «Челси» ва «Ювентус»да муносиб тўп сурганди. Ҳозир Мартинелли «Тўпчилар»нинг асосий ва захира таркиблари оралиғида турибди. 18 ёшли футболчи учун катта футболга арзийдиган натижа. Габриэл Неймар, Месси ва Роналдуларни «кумир»лари сифатида ҳурмат қилади ва улардан ўзи учун керакли жиҳатларни олишга интилади.

Футболчининг ижтимоий келиб чиқишини (Ота авлодлари италиялик) инобатга олсак, Габриэл назарий жиҳатдан «Скуадра Адзурра» шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга. Бироқ ёш иқтидор соҳиби ҳозирча «Футбол фуқаролиги» борасида бир тўхтамга келган эмас. Бразилияликлар уни ўтган йилнинг охирида Олимпия терма жамоасида майдонга туширишга улгуришди. Аммо бу Италиянинг «Арсенал»да камолотга интилаётган юлдузчани ўз сафига жалб этиш имкониятига путур етказа олмайди.

Ҳозирда Мартинелли учун «Арсенал»даги номутаносиб ҳолат асосий муаммо бўлиб турибди. Бироқ бошқа ҳар қандай жамоа ҳам 18 ёшли футболчини у истаган даражада асосий таркибга жалб этмаслигига шубҳа йўқ. Шундай экан, Мартинеллида хафа бўлишга асос йўқ. У самарали ўйинлари билан Европа футболида ўз ўрнини топиши аниқ. Агар «Арсенал»нинг ишлари юришиб кетмаса, ҳужумчи янги жамоа ҳақида бош қотириш имкониятига эга. Тўғри, «Тўпчилар» ноёб иқтидор соҳибини осонликча қўйиб юбормасликлари ҳам ўз,ўзидан тушунарли ҳол.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz