Қайднома

Қидирув

Мавсумни давом эттириш режаси

Мавсумни давом эттириш режаси

  01.05.2020 04:34
  0
  164
Мавсумни давом эттириш режаси

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти мавсум-2019/2020ни тиклаш учун зарур қоидаларни ишлаб чиқди. Жумладан, машғулот пайти футболчилар ниқоб тақишлари ва шарф ўрашлари шарт. Daily Express нашрида қўшимча қилинишича, тавсияга кўра, жамоаларнинг барча ўйинчи ва ходимлари машғулотлардан олдин 48 соат ичида коронавирусга тест топширишлари шарт. Машғулотлар жараёни якунида эса барча буюмлар дезинфекция қилинади. Майдонга тупуриш тақиқланади. Бундан ташқари, футболчилар автомобилларни бир-бирига яқин қўймаслик талабига қатъиян амал қилишлари лозим. Ўйинчиларга тайёргарлик учун 15 дақиқа, машғулотлар учун эса 75 дақиқа ажратилади. Улар кичик гуруҳ (5 кишидан)ларга бўлинган ҳолда шуғулланишади.

АПЛ раҳбарияти жамоаларга 18 майдан эътиборан машғулотларга қайтиш мумкинлигини маълум қилди. Турнирнинг ўзи катта эҳтимолки, 8 июнь куни тикланади. Тўғри, кўп нарса жума куни ҳар бир клуб раҳбарияти билан индивидуал тартибда ўтказиладиган видеоконференция натижаларига ҳам боғлиқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz