Қайднома

Қидирув

Топ-10: Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари...

Топ-10: Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари...

  01.05.2020 09:15
  0
  464
Топ-10: Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари...

Бир пайтлар Жейми Каррагер ҳеч ким болалигида Гарри Невиллга (ўнг қанот ҳимоячиси) ўхшашни орзу қилмаслиги ҳақида ўзининг машҳур иборасини айтганди. Буни тушуниш мумкин эди, ўша вақтларда ўнг қанот ҳимояси унчалик ҳам жозибадор позиция деб ҳисобланмасди.

Ҳозирги кунга келиб эса бу ерда энг «қайноқ» юлдузлар етишиб чиқмоқда. Буюк Британиянинг обрўли нашрларидан бўлмиш FourFourTwo энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари ўнталигини тақдим этди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин бўлади.

Тома Менье (ПСЖ)

Тома Менье

Foto: ПСЖ

Франция чемпионатининг жорий мавсумида (охирига етмай тугатилган Лига 1) 28 ёшли бельгиялик футболчининг ҳисобида атиги битта голли паст бор. Унинг асосий таркибдаги жойига ёш Колен Дагба эга чиқди. Бундай бўлишига сабаб, Томас Тухелнинг қайсидир маънода ўз услубига мос тушувчи ва тез-тез жароҳат оладиган ўйинчини имкон қадар авайлашга ҳаракат қилаётганидир, боиси Тома ҳақиқатан ҳам Чемпионлар Лигасида жамоага асқатарди. Менье майдонда бўлар экан, рақиб том маънода хавф остида қолаверади. Менье – жудаям меҳнаткаш ва моҳир ҳимоячи. Неймар, Мбаппе ва Кавани фонида у ҳақида кўп гапирилмаслиги мумкин, бироқ у ҳам ПСЖнинг энг яхши юлдузларидан бири.

Нелсон Семеду («Барселона»)

Нелсон Семеду

Фото: «Барселона»

Нелсон Семеду «Бенфика»дан 2017 йил ёзида 35 миллион еврога «Барселона»га ўтганди. У келиши биланоқ асосий таркиб футболчисига айланди. «Барса» унинг тезлиги ва юқори техникасини қадрлайди ва у бундан ташқари баъзида ҳужумчилар каби таассурот уйғотади. 27 ёшли ўйинчи ҳамон ўсишда давом этмоқда. Баъзи жиҳатларда унга тенг келадигани йўқ.

Дани Карвахаль («Реал»)

Дани Кархаваль

Фото: Marca

Оғир кечган ва фақатгина жароҳатлар билан ёдда қолган 2018/19 йилги мавсумдан кейин Карвахаль тикланишга ва ҳаммаси кўнгилдагидек эканини исботлай олди. Чемпионлар Лигасининг тўрт карра ғолибининг ҳисобида ушбу мавсумда иккита гол ва бешта ассист бор. Унда тактик ва жисмоний жиҳатдан қандайдир муаммони пайқаш қийин. Шунингдек, у доимий равишда ҳужумларга қўшилиб туради. Бошқача қилиб айтганда, Карвахаль клуб ва терма жамоа учун бирдек фойдали бўлган ўйинчи.

Бенжамен Павар («Бавария»)

Бенжамер Павар

Фото: Bild

Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган Бенжамен Паварнинг бор-йўғи еттинчи ўриндан жой олиши бироз ажабланарли бўлиши мумкин. Павар 2018 йилдан бери «Бавария»да тўп суриб келади ва жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлишга ҳам улгурди. Унинг тўп билан яхши муомалада бўлиши ва ҳужумдаги фаоллиги таҳсинга лойиқ. Паварнинг маҳоратига баҳо бериш учун шунчаки, унинг Аргентина дарвозасига урган мўъжизавий голини эслаш кифоя.

Рикардо Перейра («Лестер»)

Рикардо Перейра

Фото: Daily Mail

«Лестер» Рикарда Перейра учун 22 миллион евро сарфлаганида кўпчилик бунга эътироз билдирганди. Бу ким ўзи ва шунча пулга арзийдими? Аммо «тулкилар»нинг бошқалардан чаққонроқ экани яна бир бор ўз исботини топганди. 22 ёшли Перейра тўпни рақибдан олиб қўйишда жонбозлик кўрсатади ва ҳужумларда ҳам мунтазам қатнашади. У ушбу мавсумда ўз номини уч маротаба таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Ашраф Ҳакими («Боруссия Дортмунд»)

Ашраф Ҳакими

Фото: Bild

Ашраф бор-йўғи 21 ёшда! У Бундеслиганинг бу йилги мавсумида «Боруссия» таркибида юқори даражали ўйин кўрсатди ва ҳатто бир неча маротаба чап қанотда ҳам эсда қоларли ҳаракатлар қилди. Ҳозир эса у яна ўзининг севимли позициясига қайтган ва дунёда ундан зўрлари унчалик ҳам кўп эмаслигини исботлади. У жудаям тезкор футболчиларидан бири ҳисобланади. Германиядаги бутун фаолияти давомида Ҳакими бешта гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди. У тез орада «Реал» га қайтади ва у ерда унинг ўйинини кузатиш яна-да кўпроқ завқ улашади.

Кайл Уокер («Манчестер Сити»)

Кайл Уокер

Фото: Daily Mail

Гвардиола «Сити»сининг энг барқарор ижрочилардан бири Уокер замонавий ҳимоячилардан талаб қилиш мумкин бўлган барча хусусиятларга эга. У тезкор, бақувват, чидамли ҳамда интизомли футболчи. «Шаҳарликлар» Уокерни  2017 йилда сотиб олганида, у дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланганди, у бунга лойиқ бўлган. Ўтказган 130 та ўйинида 12 марта самарали узатмани амалга оширди.

Аарон Уан-Биссака («Манчестер Юнайтед»)

Уон-Биссака

Фото: Daily Mail

«Арсенал» афсонаси Мартин Киоун Уан-Биссакани яккама-якка курашлардаги энг яхши ҳимоячи деб атаганди. Биссака Манчестер дербисида Раҳим Стерлингга ҳеч қандай имконият қолдирмаганидан кейин бунга ҳеч ким шубҳа қилмай қўйди. Европада Уан-Биссакка якка курашлар бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди – 84,6 фоиз. У тезкор, кучли ва ўзига бўлган ишонч билан ҳаракат қилади. Ёш бўлишига қарамай, «Юнайтед»нинг асосий ўйинчилардан бирига айланишга улгурди.

Йозуа Киммих («Бавария»)

Йозуа Киммих

Фото: Bild

Йозуа Киммих агар ярим ҳимоячи бўлишга астойдил ҳаракат қилмаганида эди, аллақачон дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси бўлиши мумкин эди. Кумири Филипп Ламнинг (Германия терма жамоаси ва «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси) йўлидан кетмоқчи бўлган 24 ёшли германиялик футболчи тўхташни хоҳламаяпти.

Бироқ у ўзи учун одатий бўлган позицияни ҳам унутиб қўйгани йўқ, айниқса бу «Бавария» ёки Германия терма жамоаси жиддий рақибга дуч келганда яққол намоён бўлади. Киммихнинг ҳимоядаги ўйинига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак, шу билан бирга у ҳужумда ҳам форвардларга дарс бериб қўйиши мумкин, «Бавария»да ўтказган 200 дан ортиқ ўйинларда 21 та гол ва 48 та ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйган. Унинг узоқ масофаларга тўп етказиб беришига келсак, камдан кам футболчилар унга тенг келиши мумкин.

Буларнинг барчасига жасорат, етакчилик хислати ва тажриба қўшилса, ҳақиқатан у янги «Лам»га айланади, қолади.

Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»)

Трент Александер-Арнольд

Фото: «Ливерпуль»

«Ливерпуль« таркибида ўнг қанот ҳимоясининг муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаган бўлса керак, бироқ Трент Александер-Арнольднинг иштирокисиз Юрген Клопп жамоси эришган ютуқларни тасаввур қилиш қийин. Англиялик футболчи атиги 21 ёшда бўлишига қарамай, аллақачон Европадаги энг барқарор ва самарали ҳимоячиларидан бири айланган. Арнольд жорий мавсумда 12 та голли узатмаси билан ассистентлар пойгасида фақатгина Кевин де Брюйнедан ортда қолмоқда.

Арнольднинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатларидан бири бу унинг узоқ масофаларга тўпни аниқ ва қулай тарзда узатиб беришидир. Англияда қанчадан қанча ёш ва иқтидорли футболчилар борлиги тўғрисида кўп гапирилади. Бироқ Трент Александер-Арнольдни ҳақиқатан ҳам уларнинг энг яхшиси деб ҳисоблаш мумкин.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz