Қайднома

Қидирув

Европа Лигаси регламентига ўзгартириш киритилди

Европа Лигаси регламентига ўзгартириш киритилди

  02.05.2020 09:57
  0
  234
Европа Лигаси регламентига ўзгартириш киритилди

УЕФА ижроқўми 30 апрель куни йиғилиш ўтказган ва 2020/21 йилги Еврокубоклар билан боғлиқ қарор чиқарди.

Гап шундаки, мамлакатларда ички кубок учрашувларининг якунланмай қолиши Европа Лигаси регламентида кўзда тутилмаган. Бу вазият коронавирус сабаб футбол учрашувлари муддатидан аввал якунланган Нидерландия ва Франция билан содир бўлди ҳамда бошқа лигаларда кузатилиши мумкин.

Бунинг натижасида кубок соҳиблари аниқланмай қолади. Маълумот учун, бир қанча мамлакатларда кубокни қўлга киритган жамоалар Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлади.

Қарорга кўра, регламентдан мазкур банд олиб ташланади. Агар кубок соҳибини спорт тамойиллари орқали аниқлашнинг иложи бўлмаса ёки кубок финали ўтказилмай қолса, ушбу мамлакатда йўлланма мусобақа жадвалига асосланган ҳолда тақдим этилади.

УЕФА бу қарор борасида минтақанинг барча федерацияларини огоҳлантирган.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz