Қайднома

Қидирув

АПЛда мавсум давом эттирилади

АПЛда мавсум давом эттирилади

  02.05.2020 10:23
  0
  225
АПЛда мавсум давом эттирилади

Англия Премьер-Лигаси клублари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган 2019/20 мавсумини давом эттиришни бир овоздан ёқладилар.

АПЛ сайти хабарига кўра, бугун барча клублар Англия Футбол Ассоциацияси (FA) билан йиғилиш ўтказишди. Унда мавсумни давом эттириш масаласи муҳокама қилинди. Клубларнинг барчаси бунга тайёр эканини маълум қилишди.

Энди АПЛ машғулотлар ва ўйинларни ҳукумат билан соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатига асосан давом эттириши мумкин. Ўтказилмай қолган 10та тур 8 июндан бошланиши, клублар 11 май кунидан машғулотларга киришиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Премьер-Лиганинг бир қанча клублари, хусусан «Тоттенҳэм» ва «Вест Ҳэм» хавфсизлик чораларидан келиб чиқиб, мавсумни муддатидан олдин якунлашни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-Лигасида 10 мартдан бери ўйинлар ўтказилмаяпти. Клублар 28-29та ўйинда иштирок этишган. Жадвалда 82 очко тўплаган «Ливерпуль» пешқадамлик қилмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz