Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқмоқда

Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқмоқда

  02.05.2020 10:45
  0
  265
Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқмоқда

Россиянинг «Ростов» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга Франциянинг «Бордо» клубидан қизиқиш бўлмоқда. Бу ҳақда Leerosportnews.com журналисти «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе билан суҳбатда айтиб ўтган.

Франция нашри ҳозирда Туркияда бўлиб турган Шота Арвеладзе билан унинг футболчилик даври – Нидерландия, Шотландия, Испания, Туркиядаги фаолияти ва ҳозирда нима билан банд эканлиги ҳақида интервью олган. Суҳбат давомида франциялик журналист Арвеладзедан Элдор Шомуродов ҳақида сўраган.

«Бордо» клуби сизга таниш бўлган ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва грузиялик ҳужумчи Георгий Чакветадзе билан қизиқмоқда. Ушбу футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?» - дея савол берган Leerosportnews.com журналисти.

«Элдор менга кўпроқ таниш, уни яхши ҳужумчи деб биламан. Фикримча, Шомуродов кўпроқ Нидерландия ёки Англия чемпионати учун мосроқ ўйинчи. У бўш зоналарга қандай очилишни ва ҳаводаги курашда устунлик қила оладиган форвард саналади. «Ростов» бош мураббийи Карпин қўл остида у янада ўсишда давом этмоқда. Элдор Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўла олди. Францияда ҳам ўзини кўрсата олиши мумкин. Георгий ҳақида ҳам яхши фикрдаман. У ажойиб техникага эга футболчи. «Бордо» сингари клуб бу футболчиларга қизиқаётганлигидан ажабланмайман. Футболчилар савиядаги фарқларни сезишса, улар албатта янги даражага чиқишни исташади. Бунинг учун эса «Бордо» Европанинг яхши клуби саналади», - дея жавоб берган «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси тўпурарларидан бири бўлган Элдор Шомуродовга ўтган йил Франциянинг «Лион» клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, «Бордо» клуби Франция чемпионати жорий мавсумини 12-ўринда якунлади.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz