Қайднома

Қидирув

Яхшибоев рўзадор эди...

Яхшибоев рўзадор эди...

  02.05.2020 11:32
  0
  167
Яхшибоев рўзадор эди...

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби бош мураббийи Владимир Белявский мамлакат чемпионати 7-тури доирасида «Смолевич»га қарши кечган ўйин таассуротлари билан ўртоқлашар экан, «Пресболл» нашрининг ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўйинига доир саволларга ҳам жавоб берди. Эслатма, «талабалар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳс охирида Жасур пенальтидан гол урди, шунингдек, Шаҳбоз Умаров ҳам фаол тўп сурди.

- Яхшибоев бугун кўплаб вазиятларни бузди.

- «Бузди» - бу нима дегани?

- Фойдаланолмади.

- Шундай. Келинг, русчада гаплашамиз.

- Кечирасиз.

- Ҳозир Рамазон ойи. У кун бўйи ҳеч нарса егани йўқ. Мана, бугун икки бўлим ўйнади. Жасурга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Пенальти ишлади ва гол урди. Бугунги ишлари учун ундан миннатдорман.

- Свирепа майдондан четлаштирилгач, нимани ўйладингиз?

- Майдонда озчилик бўлиб қолган ҳолда, гол уришимиз кўп кузатилган. Бундай карточка... Тўғриси, шундай вазиятларга қандайдир бошқача қараш керак. Лекин майли. «Қизил»дан сўнг бўш ҳудудлар юзага келиши ва қочиб кетиш имконияти туғилиши ҳақида ўйладик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz