Қайднома

Қидирув

Мўлжал - 29 май

Мўлжал - 29 май

  02.05.2020 16:11
  0
  78
Мўлжал - 29 май

Дания футбол лигаси расмий сайтида ёзилишича, мамлакат миллий чемпионати 29 май кунидан давом эттирилиши мумкин. Данияликлар ҳозирда шу режага мувофиқ, мусобақада иштирок этувчиларни мунтазам равишда коронавирусга тест топшириш жараёнига жалб қилишмоқда. Тўғри, қўшимча қилинишича, финиш маррасига атиги 2та тур қолган чемпионат ва унинг «плей-офф» ўйинлари ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Яъни Дания ҳукумати лига учрашувларини давом эттиришга рухсат бермаса, мавсум муддатидан олдин ёпилади. Умуман олганда, ўйинларнинг бўш трибуналар остида ўтказилиши эҳтимоли катта. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz