Одатда бирон,бир чемпионатда қайсидир жамоа тўсатдан ёрқин ўйинлар кўрсатиб, совриндорлар сафидан жой олса, мавсум кашфиёти унвонига сазовор бўлади. Бундан 6 йил аввал молиявий муаммолар туфайли фаолиятини якунлаш тадорикини кўраётган, лекин ишбилармон раҳбар кўмагида барча синовлардан муваффақиятли ўтган ҳолда тобора яхшироқ натижаларга интилаётган «Кальяри» бунга яққол мисол бўла олади.
Ҳайратомуз старт.
«Титроқ овоздаги гапларимдан ажабланманг, ҳанузгача ҳаяжондаман. Бу оқшом ажойиб баҳсни ўтказдик. Танаффусда шогирдларимга мурожаат қилдим: «Оғайнилар, ишларимиз жуда ёмон. Аслида, биз «Сассуоло»дан кам эмасмиз, рақиб шунчаки ўзимиз яратиб берган имкониятлардан унумли фойдаланмоқда. Биз эс,ҳушимизни йиғиб олишимиз лозим. Газеталар бизни мавсум кашфиёти сифатида эътироф этишганини ўқидингизми? Наҳотки байрам давом этишини истамайсиз?» Онт ичаман, ана шу суҳбатдан кейин шогирдларим менинг давримдаги энг яхши ўйинни ўтказишди» деганди «Кальяри» бош мураббийи Роландо Маран «Сассуоло»га қарши сафар учрашувидан кейин.
Режо,Эмилиядаги ўша беллашувнинг 1, бўлими майдон эгаларининг 2 тўп устунлигида ниҳоясига етганди. Танаффусдан кейин «Сассуоло» пенальтини голга айлантира олмай, ташаббусни бой берди. Меҳмонлар эса Педро ҳамда Рагацунинг аниқ зарбалари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Натижада «Кальяри»нинг мағлубиятсиз серияси 13тага етди, 8та ғалаба ва 5та дуранглар эвазига олинган 29 очко Маран жамоасига 4, ўринни олиб берди. Шу зайлда «Кальяри» янги асрдаги энг яхши натижани қайд этишга яқинлашаётганди.
Борлиғини жамоага бағишлаган соҳиб.
Италиялик таниқли магнат Томмазо Жулини 2014 йилга қадар ҳам ўзини футболга бағишлашга уриниб кўрган, аммо ҳар сафар иш мавзу муҳокамасидан нарига ўтмай қолаверарди. Ўсмирлик чоғида Томмазо маълум муддат «Милан» ёшлар жамоаси дарвозасини қўриқлаган, аммо кейинчалик рақобатга дош бера олмагани сабабли спортни тарк этганди. 2005 йилда унинг ҳисоб рақамидаги жамғарма бир неча юз миллиондан ошгач, «Интер» акцияларининг 5 %ини харид қилди ва 2013 йилга қадар директорлар кенгаши аъзоси бўлди.
2014 йилда Жулини тасарруфидаги Fluorsid нефть компанияси «Кальяри» акциялар пакетини 48 млн. еврога сотиб олди. Айни ўша даврда жамоа ачинарли ҳолатга тушиб қолган, уни талон,тарож қилаётган мутассаддилар билан мухлислар ўртасида кучли зиддият юзага келганди. Боз устига, стадион ярим вайронага айланган, жамоа эса «В» сериясига йўл олиш хавфи остида эди. Энди жамоанинг молиявий ҳолати еврокубок мусобақаларида бемалол иштирок этиш имкониятини берадиган даражага етди.
4 йилга етмаган вақт ичида Жулини жамоанинг барча муаммоларини бартараф этди, стадион қайтадан қурилмаган бўлсада, камчиликлардан холи бўлди. Энг асосийси, янги соҳиб сардиниялик мухлисларни стадионга қайтаришга муваффақ бўлди. Ҳозирда «Кальяри» уй учрашувларини 70,75 %га тўлган трибуналар кузатувида ўтказаётган эди. Бюджет борасида ҳам муаммолар йўқ: қаторасига 3 мавсумда жамоа трансфер бозорини салбий натижалар билан якунлаган бўлсада, зарар реклама шартномалари, атрибутикалар ва ТВ ҳуқуқлари савдосидан олинган даромадлар ҳисобига қопланмоқда.
Бундан ташқари, Томмазо Жулини жамоа билан тоғли ўлка аҳолиси ўртасидаги самимий муносабатларни қайтадан тиклади. Клуб рамзи сифатида Сардиния байроғининг қабул қилиниши , унинг ғояси. Жулини шунингдек клубнинг эски дўконини бузиб ташлаб, шаҳар марказида 2 қаватли дўконни бунёд этди, унинг пештахталарини топ,клублар мақомига мос сифатли моллар билан тўлдирди. Бу ажойиб совғадан мамнун бўлган шаҳар маъмурлари жамоанинг жорий мавсумдаги либослари харажатини ўз зиммаларига олишди.
Клуб академияси ҳам изланувчан президент эътиборидан четда қолмади. Азалдан академия фақат Сардинияда туғилган болалар ва ўсмирлар билан фаолият юритганди. Бироқ аввалги соҳиблар даврида анъана андазага айланиб қолганди. Жулини 3 йил ичида анъанани тиклади. Академия янги асрдаги энг иқтидорли тарбияланувчи , Николо Бареллани катта аҳнага тайёрлаб берди. 2017 йилдан бошлаб президент ўз академиясини замонавий бозор талабларига мослаштиришга киришди. Чунки маҳаллий аҳоли ўз фарзандларини асосан Милан, Рим ва Туриндаги топ,клублар академияларига олиб боришарди. Шу боис, Жулини Италия ва КХДР ўртасидаги футболга оид ҳамкорликдан унумли фойдаланишга қарор қилди , «Кальяри» дастурнинг фаол иштирокчиларидан бири сифатида шимолий кореялик ўйинчиларни ўзига жалб этди ва кейинчалик Хан Кван Сонни 5 млн. евро эвазига «Ювентус»га пуллади.
2013/14 йиллар мавсуми охирида «Кальяри»нинг банклардан қарздорлиги 40млн.дан кўпроқ эди. Жулини барча қарзларни узди. Эътиборлиси, нисбатан камтарона сармоя ёрдамида жамоани етакчилар қаторига олиб чиқди. Одатда президент келажак режалари хусусида эҳтиёткорона фикр билдиради. Лекин «Фиорентина» устидан қозонилган йирик (5:2) ғалабадан кейин тилига бир оз эрк беришга журъат этди:
«Бу йил «Кальяри» чемпионлигининг 50 йиллик байрами нишонланади. Мен юбилейда фақат ўтмишдаги муваффақиятни ёдга олиш билан чекланмоқчи эмасман. Мухлисларимизни бугунги ўйинларимиз билан хушнуд этишимиз лозим. Бирон,бир нарсага шаъма қилмоқчи эмасман, аммо ўша 1969 йилда «Кальяри» Доменгинини «Интер»га сотиб юборганди. Ҳозир шунга ўхшаш вазиятдамиз»
Садоқатли мураббий.
«Кальяри»га устозлик қилаётган мутахассис гапларига ишонадиган бўлсак, у ҳеч қачон Сардинияни ўз хоҳишига кўра тарк этмайди. Гарчи бир пайтлар у фақат «Кьево»ни орзу қилган бўлса ҳам.
«Кьево» , Роландо Маран ҳаётидаги бош жамоа. У футболчи сифатида 9 йил, мураббий сифатида эса 4 йил шу жамоага садоқат билан хизмат қилди. 2018 йилда Роландо жамоа таркибини кучайтириш учун раҳбариятдан озроқ маблағ сўраганди, илтимоси инобатга олинмади. Натижада келишмовчилик юзага келиб, унга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Гўёки, у қониқарсиз натижаларни қайд этганмиш.
Маран футбол борасида клуб соҳиби билан бир хил фикрлаши эвазига Жулини эътиборини ўзига тортди. У ҳам жамоа ўз тарбияланувчилари ҳисобига бемалол фаолият юрита олишига, фақат ўта мураккаб вазиятларда 1 , 2 харидни амалга ошириш билан таркиб жанговарлигини таъминлаш мумкинлигига ишонарди. Ўзаро мулоқот пайтида ҳозирги ўйинчилар ёрдамида рақобатбардош жамоани шакллантира олишини айтиб, президентни лол қолдирганди.
«Кальяри»даги 1,5 йиллик фаолияти давомида Роландо Маран футбол жамоатчилигининг ўзига бўлган муносабатини бутунлай ўзгартириб юборди. Аввалига Италия матбуоти уни «Кальяри»нинг «Бош оғриғи» дейишганди. Энди у айнан шу жамоада «А» сериясининг малакали мураббийларидан бирига айланди.
Мураббий фаолиятидаги асосий ижобий хислат , Томмазо Жулини билан ҳамфикр эканлиги. Улар бир,бирларини сўзсиз тушунадилар. Масалан, Барелла трансферининг директорлар кенгашидаги муҳокамасида ҳам у президент фикрини қўллаб,қувватлаганди. «Аслида Жулини Бареллани яхши кўрарди. Лекин «Интер»нинг 50 млн. евролик таклифи «Кальяри» учун манфаатли эканлигини билгани туфайли суюкли футболчисини сотиб юборишга рози бўлди» деганди Маран кейинчалик.
Ўз навбатида президент барча харидларни бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширади.
«Роландо Маран , малакали мутахассис, виждонли инсон. Жамоани аъло даражада бошқармоқда. Унинг айрим ҳолатига ҳавас қилмаган бўлардим , кўпинча ажойиб спорт формасида бўлган ўйинчилар захирада қолиб кетишади. Бироқ бу мураббийнинг қарори, уни муҳокама қилишга ҳақли эмасман» деганди Жулини бош мураббий ҳақида.
Мураббий ҳам клуб соҳибидан мамнун эканлигини яширмайди: «Менга билдирилган ишонч учун мистер Жулинидан миннатдорман. Мен «Кальяри»ни, шаҳарни жуда ёқтириб қолдим. 1,5 йил ичида шунчалик боғланиб қолганимга ишонгим келмайди. Яқин келажакда жамоани тарк этишимни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Агар улар мени ишдан четлатишмаса, албатта.»
«Кальяри» таркиби , турли,туман тақдирлар.
Бу борада айрим футболчилар хусусида тўхталиб ўтамиз:
Ража Наингголан , «Кальяри»да ижара асосида тўп суриш вариантини танлади. Чунки рафиқаси Сардинияда саратон хасталигига қарши муолажа олаётганди.
Жованни Симеоне , «Фиорентина» номаълум сабабларга кўра футболчини таркибдан чиқаришга уринаётганди. У ижара шартномасига кейинчалик харид қилиш бандини қўшиб қўйишни талаб қилди.
Найтан Нандес , «Кальяри» уни харид қилиш йўлида «Штутгарт», «Эвертон», «Лацио», ва «Аталанта»га қарши рақобатда ғолиб чиқди ва 18 млн. евро эвазига уни ўз сафига қўшиб олди.
Леонардо Паволетти , оёғидан олган жароҳати туфайли апрелгача майдонга туша олмайдиган бўлди.
Унинг эътирофига кўра, футболга бўлган қизиқиши йўқолган.
Даниэле Рагацу , 2019/20 йиллар мавсумидан аввал «А» сериясидаги сўнгги учрашувини 2011 йилда ўтказган экан. Бироқ узоқ йиллик танаффус унинг гол уришига тўсқинлик қилолмади. Рагацунинг сўнгги дақиқада «Сассуоло» дарвозасига урган голи «Кальяри»ни мағлубиятдан қутқариб қолганди.
Бироқ афсуски, шундан кейин Роландо Мараннинг «Кальяри»сига кўз тегди , кейинги 10 учрашувнинг 7тасида имконият бой берилди, 3та ўйиндаги дуранг туфайли яна 6 очко йўқотилди. Натижада бош мураббий истеъфога чиқди, жамоа эса 12, ўринга тушиб кетди.
Ҳа, стартдаги 15та ўйинда 45 имкониятдан 29 очкога эга бўлган жамоа кейинги 30 имкониятнинг 27тасини рақибларига бой берди. Бундай кескин ўзгаришни изоҳлаш қийин. Бизга фақат шуниси маълумки, кушойишдан кўзиккан «Кальяри»нинг омадсиз сериясини «Лацио» (2:1) бошлаган бўлса, «Рома» (4:3) ниҳоясига етказди. Қизиғи, бу 2 учрашув Кальярида бўлиб ўтган, уларда майдон эгалари аламли мағлубиятларни қабул қилишганди. Балки 90 дақиқа давомида ҳисобда ортда борган «Лацио»нинг қўшимча вақтда урган 2та голи «Кальяри»ни нокдаун ҳолатига туширгандир? Ёки нокаутмикан?...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20