Қайднома

Қидирув

Занетти Леони кўндиришга қодир

Занетти Леони кўндиришга қодир

  02.05.2020 19:14
  0
  135
Занетти Леони кўндиришга қодир

 

«Интер»да Жозе Моуриньо ёрдамчиси сифатида ишлаган Жозе Мораишнинг айтишича, Милан клуби вице-президенти Хавьер Занетти «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг «нерадзурралар» сафида тўп суришга кўндиришга қодир экан. «Менимча, бу имконсиз иш эмас. «Интер»да Занеттидек кучли қуроли бор. Аргентиналиклар ҳамиша бир-бирларига яқинлар. Ишончим комил, агар занетти хоҳласа, Мессини Италияда ўйнашга кўндира олади. Умуман олганда, аргентиналик футболчи учун «Интер»га ўтиш - бу худди уйга қайтишдек гап. Менда шундай таассурот борки, «Интер» айнан Занетти туфайли аргентиналикларни ўзгача қабул қиладиган жамоадир. Ҳар ҳолда, «нерадзурралар» сафига қўшилган барча аргентиналиклар буюк ҳисобланишади ва клубга наф келтира олишган», — деди Мораиш El Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

- Лионель Месси мавсум-2019/2020да «Барселона» сафида барча турнирлар ҳисобидан 31 марта майдонга тушиб, 24та гол ва 16та самарали узатма муаллифига айланди. Унинг каталония гранди билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz