Қайднома

Қидирув

УЕФАга қаратилган танқид

УЕФАга қаратилган танқид

  02.05.2020 20:06
  0
  105
УЕФАга қаратилган танқид

 

«Атлетик» раҳбарияти УЕФАни Испания Қироллик футбол федерациясига берган маслаҳати юзасидан кескин танқид остига олди. Эслатма, Испания лигаси агар мавсумни давом эттириш иложи топилмаса, ўйинлар тўхтатилган ҳолатдаги турнир жадвалига қараб иш тутиши, яъни дастлабки 4та жамоага ЧЛ йўлланмаларини бериш ва 5-6-ўрин эгалари, шунингдек, миллий кубок финалчиси (айнан «Атлетик», иккинчи финалчи «Реал Сосьедад» дастлабки тўртталикда)га ЕЛ чиптаси беришни мўлжаллганди. Бироқ УЕФА ЕЛ йўлланмаларидан бирини чемпионатда 7-ўринни эгаллаган клубга беришни тавсия қилди. «Лигада 7-ўринни оладиган жамоанинг 125та иштирокчи орасида турнир финалига чиқадиган клубдан устун кўрилишига мутлақо қўшилолмаймиз», — дейилади «Атлетик» матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

- Испания кубоги финали аслида 18 апрель куни Севильяда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси ортидан ўйин қолдирилди. Энди ҳал қилувчи баҳс 5 августга белгиланиши мумкин, агарда мавсумни давом эттириш имконияти топилса.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz