Қайднома

Қидирув

Аньелли қатъий фикрга эга

Аньелли қатъий фикрга эга

  02.05.2020 22:08
  0
  239
Аньелли қатъий фикрга эга

 

«Ювентус» президенти Андреа Аньелли ўз клубининг мавсумни муддатидан олдин якунланишига мутлақо қарши эканлигини ошкора таъкидламоқда. «Матбуот орқали гапиришни унча хушламаслигимни кўпчилик яхши билади. Бу «Ювентус» позицияси бўйича ноўрин тасаввур пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Лекин ҳозир қатъий оҳангда таъкидлашим керак - «Ювентус» мавсум давом эттирилишини хоҳлайди, турнирни якунлаб қўйиш режамиз жиддий», — деди Аньелли Tuttosport нашрига.

- Коронавирус туфайли «А» серия тўхтатиб қўйилган палладаги турнир жадвалига кўра, «Ювентус» пешқадам бўлиб турибди («Лацио» 1 очко орқада).

- Италия спорт вазири Винченцо Спадафора олдинроқ мамлакат чемпионатини давом эттириш имконияти жуда пастлигини яширмаганди.

- «Лацио»  спорт директори Игли Таре эса «Ювентус»ни ўз позициясини билдирмаётгани учун айблади.

- Яқинда «А» сериянинг 20та клуби ҳам мавсумни якунлаб қўйишга овоз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz