Қайднома

Қидирув

«Барса» ёки «Реал» бўлса, бошқа масала

«Барса» ёки «Реал» бўлса, бошқа масала

  02.05.2020 23:11
  0
  245
«Барса» ёки «Реал» бўлса, бошқа масала

 

«Милан», «Арсенал» ва «Ньюкасл» клубларида «Бетис» ярим ҳимоячиси Набил Фақирни сотиб олиш имконияти ҳаминқадар. Marca нашрида ёзилишича, франциялик 26 ёшли футболчи фақат «Барселона» ёки «Реал»дан таклиф олсагина ҳозирги клубидан кетиши мумкинлигини айтган. Эслатма, Фақир март ойи охиридаёқ «Бетис»дан кетиш нияти йўқлигини билдирганди.

- «Бетис» президенти Анхель Аро апрелда Набилни ёзда бошқа клубга қўйиб юбормаслигини таъкидлади.

- Фақир «Бетис» сафига 2019 йилнинг ёзида «Лион»дан 19,75 млн. евро эвазига қўшилди. Франциялик футболчи испан клуби либосидаги 23та ўйинда 7та гол уриб, 6та самарали узатма муаллифига айланди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz