Қайднома

Қидирув

1 дақиқа учун - «олтин»

1 дақиқа учун - «олтин»

  03.05.2020 00:01
  0
  214
1 дақиқа учун - «олтин»

 «ПСЖ» ҳужумчиси Хесе Родригес клубнинг бошқа футболчилари қатори Франция чемпионатидаги ғалаба белгиси сифатида олтин медаль олади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Айтиш ўринли, 27 ёшли испаниялик мавсум давомида Париж клуби сафида атиги 1 дақиқа ҳаракатланди - ҳужумчи Лига 1нинг 4-туридан ўрин олган «Мец» билан ўйин (2:0) охирида майдонга тушганди. Шундан бир неча кун ўтиб, «ПСЖ» раҳбарияти Хесени 1 йиллик ижара шартномаси асосида Лиссабоннинг «Спортинг» клубига юборди.

- Франция чемпионати қоидаларига кўра, майдонда лоақал 1 дақиқа ўйнаган футболчи чемпионлик мақоми ва олтин медаль олиш ҳуқуқига эга.

- Франция профессионал футбол лигаси (LFP) 30 апрель куни коронавирус пандемияси туфайли мавсумни муддатидан олдин якунлади ва ўтказилган учрашувлар якунига кўра, «ПСЖ» чемпион бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz