Қайднома

Қидирув

«Барса»га Санчо керак эмас

«Барса»га Санчо керак эмас

  03.05.2020 03:28
  0
  196
«Барса»га Санчо керак эмас

 «Барселона» раҳбарияти Дортмунд «Боруссия»сидан англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Ваҳоланки, Bild нашри олдинроқ каталонияликлар худди «Реал» каби англиялик футболчи хизматига жиддий қизиқаётгани ҳақида ёзганди. Mundo Deportivo газетаси маълумотларига қараганда эса, «кўк-анорранглилар» рўйхатида бошқа футболчилар бор ва улар ёзда Санчони сотиб олишга уринишмайди.

- Олдинроқ 20 ёшли Жейдон Санчони Англияга қайтиши эҳтимоли ҳақида хабар берилганди. Англияда унга 2та реал даъвогар бор - «Манчестер Юнайтед» ва «Челси».

*** Санчо мавсум-2019/2020да «Боруссия»нинг 35та ўйинида иштирок этиб, «Гол Қ пас» тизими бўйича 36 очко (17та гол ва 19та самарали узатма) тўплади. Дортмунд клуби ярим ҳимоячини 2017 йили «Манчестер Сити»дан 8 миллион еврога сотиб олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz