Қайднома

Қидирув

«Амьен» судлашади

«Амьен» судлашади

  03.05.2020 04:29
  0
  185
«Амьен» судлашади

Амьен шаҳри мэри Бригитта Фурэ ва шу номдаги клуб раҳбари Ален Жест жамоанинг Лига 1дан тушиб кетишига шундоқ қараб турмоқчи эмаслар. Эслатма, Лига 1 мавсуми охирига етказилгани йўқ ва коронавирус туфайли чемпионат тўхтаб қолган вақтдаги турнир жадвали якуний ҳолат сифатида олинди. «Амьен» эса 28та тур натижаларига мувофиқ, 19-ўринда эди ва энди спорт қоидалари бўйича юқори дивизионни тарк этиши керак. Бироқ Фурэ ва Жест аллақачон адвокатларга мурожаат қилиб, бу масалани суд орқали ҳал этишни буюришган. Хуллас, «Амьен» вакиллари клубнинг Лига 2га тушиб кетишини адолатсизлик сифатида кўришмоқда. Уларнинг асослари бор - чемпионат финишига қадар жамоа яна 10та ўйин ўтказиши ва уларда 30 очко олиши мумкин эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz