Қайднома

Қидирув

Озилдан яна хайрия

Озилдан яна хайрия

  03.05.2020 22:38
  0
  246
Озилдан яна хайрия

 

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Озил Туркия Қизил яримой жамғармасига хайрия маблағи ўтказиб берди. The Sun нашрида ёзилишича, германиялик турк йигити коронавирус пандемияси пайти рўза тутишга қийналаётган мусулмонларга ёрдам тариқасида 80 минг фунт ажратди. «Биродаримиз Месут ҳиммати ортидан муҳтож кишилар энг зарур маҳсулотлар билан таъминлашади. Ёрдам маблағига харид қилинган маҳсулотларни имкон қадар тезроқ етказиб берамиз», — деди Туркия Қизил яримой жамияти раҳбари Керем Киник. Айтганча, олдинроқ Озил «Арсенал»да кейинги 12 ой учун маош қисқартирилишига қарши чиққани маълум қилинганди. У бу ғояга рози бўлмаган 3 нафар футболчидан биридир. Эслатма, Озилнинг ҳафталик маоши 350 минг фунтга тенг («Арсенал»да энг юқори натижа).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz