Қайднома

Қидирув

Рапинонинг муносабати қандай?

Рапинонинг муносабати қандай?

  04.05.2020 01:25
  0
  243
Рапинонинг муносабати қандай?

 

АҚШ суди мамлакат аёллар терма жамоаси аъзолари талабини қондирмади. Улар аёл футболчилар маоши эркакларники билан тенглаштирилишини сўрашганди. Аёллар яна эркаклар ва аёллар терма жамоаларидаги шароитлар бир хил бўлишини таъминлаш талабини илгари суришганди. Улар ўз даъволарига асос сифатида АҚШ аёллар термаси эркаклар жамоасидан фарқли ўлароқ, халқаро ареналарда катта ютуқларга эришганини келтиришган. Ҳар ҳолда, америкалик аёл футболчилар ЖЧ ва Олимпиадада 4 мартадан ғалаба нашидасини суришган. 2019 йили аёллар учун таъсис этилган «Олтин тўп»ни ютган америкалик футболчи Меган Рапино «Твиттер»да суд қарорига муносабат билдириб, бу борада курашни давом эттиришларини таъкидлади: «Тенг ҳуқуқликка эришиш йўлида ҳеч қачон курашдан тўхтамаймиз».

Биргина Лионель Мессининг ўзи аёллар футболининг кучли 7та лигасида тўп сурувчи 1693 нафар футболчига нисбатан икки баравар кўп маош олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz