Қайднома

Қидирув

«Брайтон» нейтрал стадионда ўйнашга қарши

«Брайтон» нейтрал стадионда ўйнашга қарши

  04.05.2020 02:25
  0
  226
«Брайтон» нейтрал стадионда ўйнашга қарши

 

«Брайтон» клуби бош директори Пол Барбер АПЛ мавсумини нейтрал стадионларда давом эттириш ғоясига мутлақо қарши. Эслатма, 1 май куни АПЛнинг 20 клуби раҳбарлари иштирокидаги видеоконференцияда мавсумни бетараф майдрнларда якунлаб қўйиш варианти ҳам муҳокамага қўйилганди. The Sun нашрида ёзилишича, клублар бу ғояга мойиллар. Жумладан, қолган ўйинлар учун «Брайтон» стадиони номзоди ҳам кўрсатилганди. «Аренамиз ҳақида нега ёзишаётганини билмайман. Биздан бу ҳақда, яъни стадионимиз нейтрал жой бўлишга тайёр ёки йўқлиги ҳақида сўрашмади. Албатта, тушунамиз, оғир шароит юзага келганида, ҳар бир вариантни кўриб чиқиш керак. Лекин биз ўз ўйинларимизни бетараф ҳудудларда ўтказишга қаршимиз. Чунки қолган 9та ўйиннинг 5тасини ўз майдонимизда ўтказишимиз керак - уларнинг ҳар бири оғир. Шуни ҳам инобатга олиш керак», — дейилади Барбер баёнотида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz