Қайднома

Қидирув

Яна бир вариант

Яна бир вариант

  04.05.2020 03:16
  0
  267
Яна бир вариант

 

АПЛ-2019/2020 доирасидаги қолган ўйинларнинг барчаси Австралиянинг Перт шаҳрида ташкил этилиши мумкин экан. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди. Асосий мақсад - ўйинларни нейтрал ҳудудда қисқа вақт ичида якунлаш. Яна бир шарт шуки, бунда аҳолиси зич бўлмаган ҳудуд танланиши керак. Хуллас, АПЛ раҳбарияти бу борада муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Ғарбий Австралия штати пойтахтида яшовчи англиялик агент Гари Уильямснинг тасдиқлашича, ўйинларни океан ортига кўчириш ғояси ҳам кўриб чиқилмоқда. «АПЛ клублари вакиллари билан бу борада гаплашдим ва ғоя уларга ёқди. Шунингдек, ҳукуматнинг расмий кишилари билан ҳам алоқага чиқдим. Бу ер хавфсиз, кўплаб чекловлар олиб ташланди», — деди Уильямс. Агар Австралияда ўйнаш ғояси маъқулланса, Перт шаҳридаги 4та йирик стадион Англия клублари ихтиёрига берилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz