Қайднома

Қидирув

100 йиллик юбилей шарафига...

100 йиллик юбилей шарафига...

  04.05.2020 04:07
  0
  174
100 йиллик юбилей шарафига...

«Осасуна» президенти Луис Сабальснинг маълум қилишича, унинг клуби ўзининг 100 йиллик юбилейи шарафига «Ливерпуль» билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан умидвор.
Испания клуби бу юбилейни жорий йил 24 октябрда нишонлайди, июндан эътиборан эса турли тантанали тадбирларни йўлга қўйиш режалаштирилган. Тўғри, коронавирус балоси клубнинг режаларини ўзгартириб юбориши ва раҳбарият юбилей тантаналарини кейинги йилга қолдитриши мумкин. «Осасуна»нинг бир асрлик тўйини клубнинг туғилган санасидан 100 ёки 101 кун ўтиб, нишонлаймиз. Ихтиёримизда байрам тадбирларини ташкиллаштириш учун тўлиқ бир мавсум бор. Жумладан, «Ливерпул»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказишдан умидвормиз, бу клуб билан муайян алоқаларга эгамиз. Биз ҳам улар каби «қизиллар»миз, қолаверса, Майкл Робинсон ва Сэмми Ли каби муҳим футболчилар ҳар икки жамоада муваффақиятли тўп суришган», — деди Сабальс AS нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz