Қайднома

Қидирув

Эрон ҳам даъвогар

Эрон ҳам даъвогар

  05.05.2020 00:35
  0
  254
Эрон ҳам даъвогар

Ҳамюртимиз, таниқли футбол мутахассиси Алишер Никамбаевнинг «Телеграм»даги каналида эронлик ҳамкасбларига таяниб хабар беришича, Эрон футбол федерацияси ҳам Осиё кубоги-2027ни ташкил этишга қизиқиш билдирди. Шу билан яна 7 йилдан кейин ўтказиладиган қитъа биринчилиги мезбонлигига даъвогар мамлакатлар сони 5тага етди:

- Ҳиндистон

- Эрон

- Қатар

- Саудия Арабистони

- Ўзбекистан

Дарвоқе, турнирни қабул қилишга «заявка» топшириш муддати 31 март куни якунланган эди, бироқ ОФК ҳозирги шароитларни инобатга олган ҳолда, миллий футбол федерацияларига июнь ойига қадар вақт берди. Эрон футбол федерацияси айни шу имкониятдан фойдаланди.

Айтганча, БАА профессионал футбол лигаси мамлакат чемионатининг жорий мавсуми фақат август ойидан давом эттирилишини маълум қилди. Ҳозирча жорий ва кейинги мавсум оралиғидаги танаффус қандай бўлиши (агар бўлса) борасида тушунча йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz