Қайднома

Қидирув

Бруну Фернандеш кимга ҳавас қилишини айтди

Бруну Фернандеш кимга ҳавас қилишини айтди

  05.05.2020 11:38
  0
  133
Бруну Фернандеш кимга ҳавас қилишини айтди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш испаниялик яримҳимоячи Андрес Иньеста нега «Олтин тўп»га эга эмаслигига ҳалигача тушунмаслигини айтиб ўтди. 

«Иньеста мен доим ҳавас қилган футболчи саналади. Унинг ўйинларидан завқланардим. Андрес бу – саккизлик ва ўнликнинг қоришмаси, деган бўлардим. Ўзимга ҳам ушбу нуқталарда тўп суриш ёқади. Иньеста тўпни ўзида сақлашни ва таваккал қилишни ёқтиради. У жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири эди.

Иньеста «Барселона»клуби ва Испания миллий жамоаси сафида эришиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқиб ҳам, «Олтин тўп»га муносиб бўлмаганлиги энг катта адолатсизлик бўлса керак. Унинг ўйинлари ва совринларини кўриб, унга «Олтин тўп» нега берилмаганлигини ҳалигача тушунмайман», – дейди «МЮ»нинг португалиялик яримҳимоячиси Goal нашрига.

Маълумот учун, ҳозирда Япониянинг «Виссел Кобе» клуби аъзоси саналадиган 35 ёшли Андрес Иньеста фаолияти давомида 9 карра Испания чемпиони, 4 карра ЕЧЛ ғолиби, 3 мартада Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ чемпиони, 2 карра Европа, бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz