Қайднома

Қидирув

Почеттино «Ньюкасл»ни бошқаришга рози, фақат...

Почеттино «Ньюкасл»ни бошқаришга рози, фақат...

  05.05.2020 12:40
  0
  271
Почеттино «Ньюкасл»ни бошқаришга рози, фақат...

«Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино «Ньюкасл»ни бошқариш учун клуб раҳбарияти олдига шарт қўйган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, аргентиналик мутахассис Саудия Арабистонидан бўлган клубнинг янги эгаларидан жамоани бошқаришга рози бўлиши учун «Барселона»га тегишли Филиппе Коутиньонинг трансферини сўраган. Почеттино «Ньюкасл»ни янги даражага олиб чиқиш учун янги трансферлар шарт деб ҳисобламоқда. У Коутиньо клубга ўтган тақдирда бошқа номдор футболчиларни ҳам жамоага таклиф этиш осонроқ бўлишига ишонмоқда. Жамоани ҳам айнан бразилиялик футболчи атрофида қурмоқчи.

Олдинроқ, «Бавария» мавсум якунида Коутиньони Каталония клубига қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар берилганди. «Барселона» эса молиявий қийин вазият сабабли янги трансферларга қўл уриш учун ҳам Коутиньони ёзги трансфер ойнасида яна ижарага беришни ёки сотишни кўзламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz