Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 хавф остидами?

ЖЧ-2022 хавф остидами?

  05.05.2020 13:42
  0
  296
ЖЧ-2022 хавф остидами?

Бир қатор дунё нашрлари Қатарда ҳарбий тўнтариш бўлгани ҳақида хабар қилишди.

Манбалар отишма ва портлаш тасвирланган видеога ҳавола қилишмоқда. Кадрларда гўё яқиншарқ давлатида юз бераётган ҳарбий ҳаракатлар тасвирланган.

Ҳарбий тўнтариш тўғрисида Қатар ҳукумати ҳеч қандай расмий хабар бермади.

РИА Новости нашрининг ёзишича, бу хабарлар асоссиз бўлиши мумкин. Айни пайтда Қатар амирининг саройи ва пойтахтга яқин бўлган Ал-Вакра ҳудуди тинч. Ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаяпти.

Қатарда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ҳам ҳарбий тўнтариш аломатларининг умуман йўқлиги ва вазият тинч экани ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар 2022 йилнинг ноябрь – декабрь ойиларида жаҳон чемпионатини қабул қилиши керак.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz