Қайднома

Қидирув

Неймар 100 миллион евролик бонусдан воз кечди

Неймар 100 миллион евролик бонусдан воз кечди

  05.05.2020 14:24
  0
  299
Неймар 100 миллион евролик бонусдан воз кечди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га қайтиш учун катта миқдордаги маблағдан воз кечди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Париж клуби эгаси саналмиш қатарлик шайхлар бразилиялик юлдуз билан шартномани узайтириш истагида футболчига 100 миллион евро бонус таклиф қилишган, аммо Неймар бу таклифни рад этган.

Қайд этилишича, 28 ёшли форвард Каталония клубида тўп суриш учун маошининг икки баробарга камайишига ҳам рози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро рекорд трансфер пули эвазига ўтганди. Олдинроқ Неймарга «Реал» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz