Қайднома

Қидирув

Саломон Калу машғулотлардан четлаштирилди

Саломон Калу машғулотлардан четлаштирилди

  05.05.2020 17:07
  0
  154
Саломон Калу машғулотлардан четлаштирилди

«Герта» раҳбарияти Кот-д*ивуарлик ҳужумчи Саломон Калуни жамоа машғулотларидан четлаштирди. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқларга клуб кийиниш хонасида футболчилар бир-бирлари билан қўл бериб сўрашаётганлари ва масофа сақлаш шартини бузишаётгани акс этган видеолавҳани жойлаштирганди. «Саломон Калу ўз қилмиши билан нафақат «Герта», балки чемпионатни тиклаш борасида олиб бораётган муҳокамаларга катта путур етказди. Бунинг ортидан жамоатчиликда профессионал ўйинчилар коронавирусга боғлиқ ҳолатга жиддий қарамаётгандек тасаввур уйғонади», - дея изоҳ берди жазо чорасига «Герта» спорт директори Михаэль Претц. Айтганча, Калу шундан сўнг барчадан расман узр сўради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz