Қайднома

Қидирув

Онана бўйича аниқ таклиф йўқ

Онана бўйича аниқ таклиф йўқ

  05.05.2020 23:13
  0
  124
Онана бўйича аниқ таклиф йўқ

 

«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг дарвозабон Андре Онананинг жамоадан кетиши эҳтимоли баланд эканлигини тасдиқлади, аммо камерунлик футболчи трансфери юзасидан ҳали бирор-бир аниқ таклиф тушмаганини қўшимча қилди. Ваҳоланки, олдинроқ ОАВда «Барселона» ўз тарбияланувчиси саналган киперни ортга қайтармоқчи эканлиги хусусида хабарлар чиққанди. Гап шундаки, жамоанинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтириш бўйича олиб борилган музокара жараёни тўхтаб қолди. Онанага келсак, унинг ўзи бир неча марта фаолиятида янги даражага қадам ташлашга тайёрлигини билдирди. «Андре биз учун жуда муҳим футболчи. Албатта, уни йўқотишни истамаймиз, бироқ ўтган йилиёқ ўзаро келишиб олганмиз. Унга мувофиқ, Онана муносиб таклиф олса, уни қўйиб юборишга мажбурмиз. Билишимча, ҳозирча «Аякс» ушбу дарвозабон бўйича аниқ- таклиф олган эмас», — деди тен Хаг Algemeen Dagblad журналистларига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz