Қайднома

Қидирув

АПЛ шифокорлари нимадан хавотирланишмоқда?

АПЛ шифокорлари нимадан хавотирланишмоқда?

  06.05.2020 00:20
  0
  235
АПЛ шифокорлари нимадан хавотирланишмоқда?

Англия Премьер-лигасидаги бир қатор клублар шифокорлари мавсумни давом эттиришга доир режага хавотир билан қарашмоқда. BBC хабарига кўра, врачлар бу борада масъулиятни ўз зиммаларига олмоқчи эмаслар. Оддий айтганда, улар футболчиларнинг коронавирус инфекциясига чалинмасликларига кафолат беролмайдилар. Қисқаси, тиббиёт ходимлари қайсидир ўйинчи вирус юқтириб олган ҳола, уларни ҳеч ким айбламаслигига кафолат сўрашмоқда. Бундан ташқари, врачлар АПЛ раҳбариятидан тиббий баёнотлар, тест жараёни ва ўйинчилар саломатлиги хавфсизлиги каби масалаларда аниқ тушунча талаб қилишмоқда. Қўшимча маълумот шуки, АПЛ айни пайт клублар ва шифокорлар масъулияти масаласида суғурта компаниялари билан музокара олиб бормоқда. Олдинроқ АПЛ мавсумини 12 июндан давом эттириш режалаштирилаётгани айтилганди. Унга мувофиқ, барча ўйинлар нейтрал стадионларда мухлисларсиз ўтказилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz