Қайднома

Қидирув

Ольяс ўрнига Паркер

Ольяс ўрнига Паркер

  06.05.2020 04:12
  0
  286
Ольяс ўрнига Паркер

 

МБАда «Сан-Антонио Сперс» ва «Шарлотт Хорнетс» жамоалари шарафини ҳимоя қилган собиқ баскетболчи Тони Паркер яқин келажакда Франциянинг «Лион» клуби президенти лавозимида ишлашини расман тасдиқлади. «Ҳа, бу хабар рост ва мен учун катта шараф, албатта. Ҳаётим давомида ҳеч қачон шундай воқеа бўлиши мумкинлигини ўйлаган эмасдим. Чиндан ҳам, ҳайратланарли имконият. «Лион» — ер юзидаги 50та энг кучли жамоалардан бири. Клуб яхши инфратузилма ҳамда катта бюджетга эга. Қисқаси, бу ўсиш учун зўр имконият», — дея Паркер сўзларини келтирди The Undefeated.

Эслатиб ўтамиз, «Лион»нинг ҳозирги президенти Жан-Мишель Ольяс 2023 йили нафақага чиқади. Паркерга келсак, «Сан-Антонио» сафида МБАда 4 марта чемпионликка эришган собиқ баскетболчи айни пайт Франциянинг «Виллербан» жамоаси (баскетбол) президенти саналади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz