Қайднома

Қидирув

«Барса» 120 млн. евродан кўп йўқотади

«Барса» 120 млн. евродан кўп йўқотади

  06.05.2020 14:21
  0
  138
«Барса» 120 млн. евродан кўп йўқотади

Коронавирус пандемияси Ортидан турнирларнинг тўхтаб қолгани оқибатида Испания чемпионати пешқадами «Барселона» чамаси 120-140 млн. евро йўқотади. Бу ҳақда клуб вице-президенти Жорди Кардонер сўз очди. Унинг ESPN телеканалида берган маълумотига кўра, «Барса» ўйинлар ва клуб музейига чипталар сотувидан чамаси 50 млн. евро йўқотади. Телевизион трансляциялар ҳуқуқидан тушадиган даромад 39 млн. еврога пасаяди, потенциал тижорат даромади (клуб дўконлари ва футбол мактаблари) эса 20-25 млн. еврога камаяди.

Олдинроқ «Барселона» «Камп Ноу» стадиони номидан фойдаланиш ҳуқуқини 1 йил муддатга сотиш асносида коронавирусга қарши курашга пул ажратмоқчи эканлиги хусусида хабарлар тарқалганди. Кардонернинг айтишича, стадион номи бирданига 25 йилгача сотилиши ҳам мумкин экан.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz