Қайднома

Қидирув

Францияда бу йил футбол ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

Францияда бу йил футбол ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

  06.05.2020 17:25
  0
  324
Францияда бу йил футбол ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

Лига 1 касаба уюшмаси раҳбари ва «Сент-Этьен» клубининг кузатув кенгаши раиси Бернар Каяццо 2020 йилда Францияда футболнинг қайтишига шубҳа билдирди.

«Бу йил футбол ўйнаймизми ёки йўқми билмайман, башорат қилишни истамайман. Ҳозир қандайдир санани белгилашдан маъно йўқ, чунки энг яхши олимлар ҳам ҳеч нарсани кафолат беришмаяпти.

«Сент-Этьен» клуби «ПСЖ» билан Франция Кубоги финалини бўш трибуналарда ўтказишга тайёрми? Ҳеч ким буни истамайди. Мухлисларсиз ўйин – тушкунликка солади. Спорт – бу ҳиссиётлар. Агар томошабин бўлмаса, ҳиссиёт ва завқни қаердан оласиз?», — деб Каяццо сўзларини келтирмоқда Le Progres.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 2019/20 мавсуми коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунланди. Лига 1 мусобақасида 28 тур ўтказилди. Тасдиқланган жадвалга кўра, «ПСЖ», «Марсель» ва «Ренн» Чемпионлар Лигасига, «Лилль» ва «Реймс» Европа Лигасига чиқди. «Амьен» ва «Тулуза» қуйил лигага тушиб кетди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz