Қайднома

Қидирув

Рожерсга Филиппе Коутиньо керак

Рожерсга Филиппе Коутиньо керак

  06.05.2020 22:45
  0
  171
Рожерсга Филиппе Коутиньо керак

Diario Sport хабарида айтилишича, «Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс ўз ихтиёридаги таркибни «Барселона»га тегишли бразилиялик вингер Филиппе Коутиньо ҳисобига кучайтириш ниятида. Мутахассис бу борада клуб раҳбариятига алоҳида мурожаат қилишга улгурди. Айтиш жоиз, жорий мавсум «Бавария»да ижара шартномасини ўтаётган Коутиньо ва Рожерс вақтида «Ливерпул»да бирга ўйнашган. Маълумотларга қараганда, «Бавария» бразилиялик футболчи трансферини харид қилмоқчи эмас, «Барселона» эса уни сотиш вариантларини қидирмоқда. Зеро, Филиппе Каталония клуби асосий таркибига киролмади ва клуб энди бразилияликни сотиб, маблағни бошқа трансферларга йўналтирмоқчи. Ҳозирда «Лестер» қатори «Эвертон», «Ньюкасл» ва «Челси» клублари ҳам Коутиньога харидор бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz