Қайднома

Қидирув

Ҳимоячилар «рокировка»си

Ҳимоячилар «рокировка»си

  07.05.2020 01:09
  0
  355
Ҳимоячилар «рокировка»си

Calciomercato хабарида таъкидланишича, «Наполи» ва «Рома» клублари ўзаро ҳимоячи алмаштириши мумкин.
Кутилишича, неаполликлар вакили Элсаид Хюсай Римга йўл олса, Рик Карсдорп қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланади. Чунончи, «бўрилар» нидерландиялик ҳимоячига унча умид боғлашмаяпти. Дейлик, у жорий мавсумни «Фейеноорд»да бошлаганди (ижара келишуви асосида). Ўз навбатида, «Наполи» ҳам Хюсайдан қутулмоқчи, чунки унинг амалдаги шартномаси кейинги йили ёзгача мўлжалланган. Демак, неаполликлар келишув муддатини узайтиришни хоҳламаётган Хюсайни тезроқ сотишлари ёки ким биландир алмаштиришлари керак, акс ҳолда, кейинги мавсум якунида уни текинга қўйиб юборишларига тўғри келади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz