Қайднома

Қидирув

"Андижон" Виктор Кумиков билан келишувга эришди-ми?

"Андижон" Виктор Кумиков билан келишувга эришди-ми?

  07.05.2020 19:12
  0
  323

Охирги беш йилда 6та (!) бош мураббийни ишлатган «Андижон» жамоаси бу йил ушбу қора анъанасини давом эттиришга мажбур бўлмоқда.

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 3-туридан сўнг «Андижон» бош мураббийи ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди. Гарчи жамоа натижаси ижобий кечмаётган бўлсада, кўпчиликка Александр Хомяковнинг фаолияти маъқул келаётганди. Бироқ россиялик мутахассис шунга қарамай, клубни тарк этишга қарор қилди. Бунга айнан нима сабаб бўлганини мураббий тўлиқ изоҳлаб бермасдан, шунчаки жамоада натижа бўлмагани билан изоҳлаб қўя қолди.

«Бургутлар» раҳбарияти бўшаб қолган ўринга бир нечта номзодларни кўриб чиқди. Якунда улар Виктор Кумиков вариантида тўхталди. Россиялик таниқли мутахассис юртимизда карантин даври бошланишидан аввал Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Маълумотларга кўра, Виктор Бальютович дастлаб Навоийда бўлиб, «Қизилқум» раҳбарлари билан учрашган. Афтидан музокара жараёни иккала томонни бирдек қониқтирмаган кўринади.

Деярли икки ойдан буён Янгиер шаҳридаги футбол қароргоҳида истиқомат қилиб келаётган Виктор Кумиков яқинда ўзига янги жамоа топди.

Деярли ҳар мавсум бош мураббийини алмаштириб келаётган «Андижон» жамоаси раҳбарияти энди бошқа бир россиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилишга оғзаки келишиб олди.

Ишқибозларга яхши маълумки, Кумиков илгари юртимизда «Машъал», «Насаф» ҳамда «Олмалиқ» жамоаларини бошқарган. Унинг фақат воҳадаги фаолияти ижобий таассурот қолдирган дея оламиз. Карантин даври расман тўлиқ якунига етгач, Виктор Бальютович ва «Андижон» жамоаси ўртасида расмий битим имзоланиб, бош мураббийи сифатида кенг оммага таништирилади ҳамда мутахассис жамоада фаолиятини бошлайди.

Катта эҳтимол билан «Андижон»нинг ўқув-йиғин машғулотлари Янгиер шаҳридаги махсус футбол қароргоҳида олиб борилади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz