Қайднома

Қидирув

Алишер Усмонов Сардобадаги тошқиндан азият чекканлар учун 15 миллион доллар маблағ ажратди

Алишер Усмонов Сардобадаги тошқиндан азият чекканлар учун 15 миллион доллар маблағ ажратди

  07.05.2020 22:13
  0
  362
Алишер Усмонов Сардобадаги тошқиндан азият чекканлар учун 15 миллион доллар маблағ ажратди

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сардобдаги сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш учун 15 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда “IntelliNews” хабар бермоқда.

«Усмонов Сардоба тўғонидаги фожиадан жабр кўрган оилаларга ёрдам бериш учун 15 миллион доллар ажратди. Хусусан, Ўзбекистон учун 10 миллион доллар ва Қозоғистон учун 5 миллион доллар», деди Усмоновнинг матбуот хизмати “IntelliNews” нашрига берган интервьюсида.

Ўзбекистон тошқин оқибатида катта талофат кўрди. Ҳисоб-китобларга кўра, 90 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Қозоғистонда Туркистон вилоятининг Махтаарал туманидаги ўндан ортиқ қишлоқ сув остида қолди. Умуман олганда, ҳар икки мамлакатда 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Маълумот учун, бу Усмоновнинг шу йил Ўзбекистонга қилган иккинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Март ва апрель ойларида у COVID-19 инфекциясига қарши курашиш учун 25 миллион доллар ажратди. Маблағ «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказилди. Ушбу жамғарма Ўзбекистон ҳукуматига пандемияга қарши курашда молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида бир неча қишлоқ сув остида қолган. Тошқин натижасида 4 киши вафот этган, 1 киши бедарак йўқолган.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz