Қайднома

Қидирув

Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро" ҳам 12 майдан кейин барча карантин қоидаларга риоя қилиб машғулотларга кришса керак...

Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро" ҳам 12 майдан кейин барча карантин қоидаларга риоя қилиб машғулотларга кришса керак...

  08.05.2020 11:34
  0
  112
Муҳсин Муҳаммадиев:

Суперлига баҳсларини муваффақиятсиз бошлаган «Бухоро» жамоаси ҳам карантин сабаб барча футболчиларига таътил берган. Бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев клуб матбуот хизматига интервью бериб, жамоанинг карантинни қандай ўтказаётгани ва мавсумни давом эттириш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Карантин даврини Москвада оилам билан бирга ўтказаяпман. Бутун дунё бу касалликдан жабр чекаяпти, нормал ҳаёт пандемия туфайли бутунлай ўзгариб кетди. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди, жуда ҳам оғир давр.

Жамоамиз футболчилари 40 кундан бери карантин даврини ўз уйларида ўтказишмоқда. Биласиз, 15 мартдан буён ҳеч бир жамоа бирга шуғулланмаяпти. Биз ҳам барча футболчиларимизга жавоб бердик. Легионер футболчиларни ушлаб туришдан маъно йўқ эди, шу сабабли улар ҳам ўз юртларига қайтишди. Футболчиларимиз билан ҳар куни алоқадамиз. Улар ўз формаларини йўқотмаслик учун уйларида индивидуал машқлар олиб боришяпти ва чемпионат қайта бошланишини интизорлик билан кутишмоқда.

Легионер футболчилармизнинг барчаси чет элда. Милован Капор Канадада, Aртём Барановский ва Жаба Липартиялар Украинада, Эдин Юнузович эса Хорватияда. Бу легионерларимиз асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Aгар чемпионат давом этиб, халқаро авиарейслар йўлга қўйилмаса, улар сафимизга келиб қўшила олишмайди. Менимча бу масалани ҳам қандайдир ечимини топиш керак бўлади.

Ҳали чемпионатни давом эттириш учун аниқ кун белгиланмаган. Аммо менга келган хабарларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 12 майдан кейин жамоаларга ўз қароргоҳларида барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда умумий машғулотлар олиб бориш учун рухсат бериши кутилмоқда. 

Футболчилар дам олишдан чарчашди, бундан кейин енг шимариб меҳнат қилиб, кейинги турларга тайёрланиш керак. Тўғри икки ҳафтада жамоа ўз формасига қайтиши қийин масала, аммо нафақат биз, балки бутун дунё чемпионатларида жамоалар шу ҳолатда. Ишқибозлар олдида айбдормиз. Биз чемпионат бошидаги хатоларимизни ювиш учун қаттиқ тер тўкамиз», - дейди «Бухоро» бош мураббийи Муҳсин Муслимович.

Маълумот учун, «Бухоро» клуби дастлабки уч турда сафарда «Қўқон-1912», «Локомотив» ва «Пахтакор» клубларига мағлубиятга учраб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб қолган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz