Қайднома

Қидирув

«Барселона» 230 миллион евро тежаш ниятида

«Барселона» 230 миллион евро тежаш ниятида

  09.05.2020 10:38
  0
  333
«Барселона» 230 миллион евро тежаш ниятида

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус сабаб «Барселона» клуб бюджетини қисқартиришига тўғри келади.

AS нашрининг ёзишича, клубнинг кейинги мавсум учун умумий бюджети бу йилгисига нисбатан 297 миллион еврога қисқариб, 1047 млндан 750 млнга камайтирилади. Шу боис Каталония клуби футболчиларнинг иш ҳақини жиддий қисқартиришига тўғри келади. Ҳозирда ойлик маошлар учун бюджетнинг 65 фоизи (680 млн евро) сарфланаётган бўлса, кейинги мавсум учун бу 60 фоизни ташкил этиб, 450 миллионга туширилади. Шундай қилиб маошлар ҳисобидан 230 миллион евро тежаб қолиш имконияти юзага келади.

Шунга қарамай, Каталония клуби ушбу режани қандай амалга ошириши номаълум. Сабаби, «Барселона» раҳбарияти янги мавсум олдидан ўйинчиларнинг шартномада кўрсатилган ойлик маошларни камайтириш учун футболчилар билан музокара олиб боришига тўғри келади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz