Қайднома

Қидирув

АПЛ клублардан айрим нарсаларни талаб қилмоқда

АПЛ клублардан айрим нарсаларни талаб қилмоқда

  09.05.2020 15:33
  0
  245
АПЛ клублардан айрим нарсаларни талаб қилмоқда

Премьер-лига раҳбарияти 23 июнга қадар ёзда эркин агентга айланадиган барча футболчиларнинг келаси тақдири ҳал қилинишини истамоқда.

Шунингдек, трансфер ойнаси қандай форматда юритилиши масаласи муҳокама қилинади.

Душанба куни АПЛ клублари бир-қатор саволларни ўртага ташлашади. Эркин агентлар масаласига қуйидагича ечимлар мавжуд: жорий 2019/20 мавсум охиригача бир тўхтамга келиб, футболчи билан янги шартнома имзолаш ёки янги шартнома таклиф этилмаслигини тасдиқлаб қўйиш. Шунда айрим футболчилар 24 июндан бошлаб бошқа клублар билан музокараларга киришишлари мумкин бўлади.

Трансфер ойнасининг вақти бўйича эса энг маъқул сана – 1 июлдан 30 сентябргача. Англия футбол лигаси 2021 йилнинг март ойигача ойна очиқ қолишини истамоқда, аммо бундай муддат учун ФИФАнинг розилигини олиш талаб этилади.

(Эслатма, мазкур янгилик тафсилотлари фақат олди-соттиси ва инглиз клубларига тегишли!)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz