Қайднома

Қидирув

К-Лига. "Ўзбекистонликлар дуэли"да Жамшид Искандаров жамоаси ғалабага қозонди (видео)

К-Лига. "Ўзбекистонликлар дуэли"да Жамшид Искандаров жамоаси ғалабага қозонди (видео)

  09.05.2020 18:07
  0
  345
К-Лига.

Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 1-турида «Кванжу» ва «Соннам» жамоалари 9 май, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди. Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандаров жамоалари қарама қаршилигида соннамликларнинг қўли баланд келди. Ян Дон Ҳён 4 ва 12-дақиқаларда майдон эгалари дарвозасини ишғол қилган ҳолда «Соннам»нинг ғалабасини таъминлади. Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, Искандаров К-Лигадаги дебютини ғалаба билан бошлади.

10 май куни яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган клублар ўз ўйинини ўтказади. Достон Турсунов жамоаси «Пусан Ай Парк» сафарда «Поханг Стилерс»га қарши баҳс юрица, Икром Алибоев клуби «Сеул» «Канвон» меҳмони бўлади.

К-Лига

1-тур баҳслари

9 май, шанба

«Улсан Ҳёндай» — «Сангжу Сангму» 4:0
Голлар: 1:0 — 8 Жуниор Негао, 2:0 — 45, пенальти Жуниор Негао, 3:0 — 51 Ли Сан Ҳон, 4:0 — 75 Юн Бит Гарам.

«Инчҳон Юнайтед» — «Тэгу» 0:0

«Кванжу» — «Соннам» 0:2
Голлар: 0:1 — 4 Ян Дон Ҳён, 0:2 — 12 Ян Дон Ҳён.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz