Қайднома

Қидирув

Сардобаликларга Футболчи ва мураббийлар томонидан ҳам катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди.

Сардобаликларга Футболчи ва мураббийлар томонидан ҳам катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди.

  10.05.2020 11:43
  0
  286
Сардобаликларга Футболчи ва мураббийлар томонидан ҳам катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек футболи вакиллари Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба фожиасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди. 
Ушбу хайрияда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Тимур Кападзе ва Азизбек Ҳайдаров иштирок этишди.
Ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган футболчи ва мураббийлар томонидан катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди. Бугун футболимиз вакиллари ушбу пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклардан иборат хайрия юкларини 300 та оилага тарқатишди.

Ўзбек футболининг машҳур вакиллари сардобалик аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган ҳолда руҳий далда беришга ҳаракат қилишди.
Ушбу хайрия жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар ва футболчилар ҳам жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz