Қайднома

Қидирув

ФИФА бир ўйинда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди

ФИФА бир ўйинда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди

  10.05.2020 12:10
  0
  217
ФИФА бир ўйинда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА футболда вақтинчалик ислоҳотлар ўтказишга қарор қилди. Ташкилот барча футбол учрашувларида 5 нафаргача захирадан футболчи туширилишига рухсат бермоқда.

Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) қарорига кўра, 2020-йилнинг охиригача ҳар бир клубнинг ўйин давомида маълум қоидалар асосида бештагача футболчиларни алмаштириш имконияти берилади. Шу билан бирга, мазкур қарорни кучга киритиш конфедерациялар (масалан, ОФК) ва федерациялар (масалан, ЎФА, ПФЛ) ихтиёрида қолади.

Аммо, жамоалар ўйин давомида 5 нафар футболчини алмаштиришда маълум қоидаларга қатъий амал қилиш талаби қўйилган. Мураббийга ўйин давомида футболчиларни алмаштириш учун танаффус вақтида бир марта ва иккинчи тайм давомида 3 марта имконият берилади. Мураббий шу алмаштиришларнинг бирида бир вақтнинг ўзида икки нафар футболчини алмаштириб олиши шарт.

IFAB ва ФИФА мазкур қарор 2021-йилда ҳам амалда бўлиш ёки бўлмаслиги борасида бир қарорга келмаган. Шунингдек, Видеотакрорлар тизимидан (VAR) фойдаланишда давом этиш масаласи федерация ва конфедерациялар ихтиёрида қолади.


Манба: minsport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz