Қайднома

Қидирув

Марадона лотереяда ўйналган футболкада дастхат қолдирди

Марадона лотереяда ўйналган футболкада дастхат қолдирди

  10.05.2020 16:31
  0
  228
Марадона лотереяда ўйналган футболкада дастхат қолдирди

Футбол бўйича жаҳон чемпиони Диего Армандо Марадона ўзи бир вақтлар кийиб майдонга тушган футбол кийимига дастхат қўйиб берди.
Кейин шу футболка машҳур юлдузнинг ватани – Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтказилган лотереяга ютуқ сифатида қўйилди. Энг муҳими, ушбу тадбирдан тушган маблағлар пойтахтда истиқомат қилаётган камбағалларни коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу ҳақда “Франс Пресс” хабар тарқатган.  
Аввалига Марадонанинг футбол кўйлаги лотерея доирасида ўйналди ва шахсий гигиена воситалари, ниқоблар ва егуликлар учун хайрия қилган кишига насиб этди. Хуллас, лотерея сотувидан тушган маблағлар Буэнос-Айреснинг чекка ҳудудларида карантин тартиби остида яшаётган кам таъминланган оилаларга ажратиладиган бўлди.  
“Биз бу даврдан ўтиб оламиз“, — деб ёзган Марадона 1986 йил Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кийган футболкасига.  
“Диего биз учун қандай иш қилганини, ҳатто ўзи ҳам тасаввур қилолмайди, бунинг баҳоси йўқ. Мен ўла-ўлгунимча ундан миннатдорман“, — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Марта Гутьеррес хоним.


Манба: uza.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz