Қайднома

Қидирув

Англия: 1 июндан барчасига рухсат берилди...

Англия: 1 июндан барчасига рухсат берилди...

  12.05.2020 00:42
  0
  220

Англия ҳукумати барча спорт мусобақаларини 1 июндан давом эттиришга рухсат берди, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри. Таъкидланишича, мусобақалар мухлисларсиз ўтказилади. Жумладан, футбол бўйича Англия Премьер Лигаси ўйинлари ҳам бўм-бўш трибуналар остида ўтади. Мухлислар коронавирусга қарши вакцина топилгандан кейингина ўйингоҳларга қайтиши мумкин.

Аввалроқ АПЛнинг 2019/20 йилги мавсуми 12 июндан давом эттирилиши режалаштирилаётгани маълум бўлганди. Чемпионатда кўплаб жамоалар 29-тур учрашувларини ўтказиб бўлган. Айримлари эса биттадан кам ўйин ўтказган. Мусобақа жадвалида «Ливерпуль» иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»ни 25 очкога ортда қолдирган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Германия Бундеслигаси баҳслари 16 майдан бошланиши ҳақида хабар берилганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz