Қайднома

Қидирув

Энг истиқболлиси - Тонали

Энг истиқболлиси - Тонали

  12.05.2020 11:30
  0
  216
Энг истиқболлиси - Тонали

Италия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло «Брешия» вакили Сандро Тонали ижросидаги ўйин даражасини жуда юқори баҳоламоқда. «Айтишларига қараганда, Тонали терма жамоада менинг ворисим бўлиши мумкин экан. Лекин ўйлашимча, у футболчи сифатида менга ўхшамайди. Фақат сочининг узунлиги ва «Брешия»да ўйнаётгани билан ўхшаш. Қисқаси, Сандро бошқа тоифадаги ўйинчи - ҳам ҳимоявий, ҳам ижодкорлик ҳаракатлари бўйича нисбатан мукаммал ижрочи. Оддий айтсак, мен ва бошқа футболчилар омухтаси. Шубҳа йўқ, у Италия футболидаги энг истиқболли ярим ҳимоячидир. Қайтараман, Тонали кимнингдир вориси эмас, зеро, мутлақо бошқача ўйнайди. Энг муҳими, Сандронинг буюк футболчи бўлишига ишончим комил» — вақтида «маэстро» лақабини олган Пирло La Gazetta dello Sport нашрида ёш амплуадошига шундай таъриф берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz