Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ: Про-лига формати юзасидан фикр алмашилди

ЎзПФЛ: Про-лига формати юзасидан фикр алмашилди

  12.05.2020 12:00
  0
  97
ЎзПФЛ: Про-лига формати юзасидан фикр алмашилди

ЎзПФЛ ва Про лига клублари иштирокида видео конференция бўлиб ўтди. Бунда мусобақа формати юзасидан фикр алмашилди. Сир эмаски, Про лигада 8 та клуб дастлабки икки йўлланма учун кураш олиб боради. Жамоалар 4 давра давомида жами 28 та турда иштирок этишлари керак эди. Карантин ҳолатидан келиб чиқиб, давралар сони қисқариши мумкин. Барчаси машғулотларга қачон рухсат этилишига боғлиқ.

Майдонлар масаласида "Нефтчи", "Динамо", "Шўртан", "Истиқлол" ва "Турон" клубларида муаммо йўқ. "Оқтепа" ҳамда "Хоразм" сунъий майдонда ўз учрашувларини ўтказади. Бу эса табиийки, июль ойида футболчиларга қийинчилик туғдиради. Шундан келиб чиқиб ҳам, 4 та давра учрашувларини қайта кўриб чиқиш масаласи кун тартибида турибди. Зомин футбол клубининг стадиони июнь ойига тайёр бўлиши кутилмоқда.

Айни вақтда ЎзПФЛ машғулотларга расман рухсат этилиш кунини кутиб турибди. Машғулотлар старт олиши ҳамда махсус комиссиянинг зоналарни қандай ажратиши, вилоятларга кириш-чиқиш масалаларидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ кейинги режаларга аниқлик киритиб олади.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz