Қайднома

Қидирув

Беларусь ФФ ҳам ўйинни қолдиришга мажбур

Беларусь ФФ ҳам ўйинни қолдиришга мажбур

  12.05.2020 18:39
  0
  239
Беларусь ФФ ҳам ўйинни қолдиришга мажбур

Беларусь футбол федерацияси ижроқўми мамлакат биринчи лигаси 4-туридан ўрин олган «Гомель» ва «Арсенал» (Дзержинск) жамоалари ўртасидаги ўйинни қолдиришга мажбур бўлди. «Бундай қарор чиқарилишига «Арсенал» футболчиларидан бирида COVID-19 вируси борлиги бўйича шубҳалар туғилгани сабабдир. Ташкилотимиз миллий мусобақалар пайти вирус тарқалишига қарши кураш йўлида зарур чораларни кўришда давом этади. Стадионларда антисептик воситалар билан таъминланган қўшимча нуқталар бор, кириш қисмида мухлисларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда, улар трибуналарга шахмат тартибида жойлаштирилмоқда», - дейилади БФФ баёнотида. Гарчи Беларусда 21 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган бўлсада, ушбу мамлакат лигаси Европада давом этаётган ягона футбол турнири бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz